Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхонада Ўзбекистон Республикаси ичида алимент тўловчи чет эллик ходим ишлайди. Унинг ҳозиргача бўлган алимент тўловлари ойма-ой равишда тўлиқ унинг иш ҳақисидан тегишли тартибда ушланган ҳолда тўлаб берилмоқда. Айтингчи, агар ходим ишдан кетишни ва ўз ватанига қайтишни режалаштирса, унинг суд ижро варақасини қайси муддатларда суд ижрочиларига қайтаришимиз керак бўлади? У мамлакатдан чиқиб кетгунига қадарми, ёки чиқиб кетгачми? Шунингдек, агар, чет эллик ходим мамлакатдан чиқиб кетса-ю, алимент ундирувчида алимент ундириш бўйича муоммолар юзага келса, корхонада бирор бир жавобгарлик ҳолати юзага келмайдими?

Ответы экспертов
Ответов: 213
22.03.2017

Қарздор билан меҳнат шартномаси (контракти) бекор қилинганда, қарздорга иш ҳақини тўлаётган ташкилот бу ҳақда суд ижрочисини дарҳол хабардор қилиши ва унга амалга оширилган ундирувлар бўйича белги қўйилган ижро ҳужжатини қайтариши лозим.

Қарздорга иш ҳақи тўлаган ташкилот кузатув хатида барча ушлаб қолинган ва қолган қарздорлик суммасини кўрсатиб, муҳри билан тасдиқлайди, шунингдек қарздорнинг янги яшаш ва иш жойи ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлса, уларни кўрсатади (АВ рўйхат рақами 1980, 2009 йил 8 июль, 25-26 бандлар).

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ташкилотингиз қарздор билан меҳнат шартномасини бекор қилганда бу ҳақда дарҳол яъни ўша куни (меҳнат шартномаси бекор қилинган куни) суд ижрочисини юқорида қайд этилган тартибда хабардор қилиши лозим.

Сиз қарздор билан меҳнат шартномаси бекор бўлганлиги тўғрисидаги маълумотни юқорида қайд этилган тартибда ва муддатда суд ижрочиларига етказсангиз жавобгарлик масалалари юзага келмайди деб ҳисоблаймиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика