Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Касаллик варақаларига ҳақ тўлаш қандай тартибда ҳисоблаб тўланади? Масалан, туғиш таътилига чиққанда тўланадиган ҳақ қандай ҳисобланади? Ўртача ойлик ҳисобиданми, ойлик ставкасиданми ёки стажига қарабми ва қандай фоизда тўланади? 2. Ходимлар таътилга чиққанида қандай тартибда ҳисоб-китоб қилинади: ўртача 12 ойлик иш ҳақиданми ёки ойлик ставкасиданми?


Ответы экспертов
Ответов: 363
27.03.2017

1. Касаллик варақаларига, жумладан туғиш таътилига чиқишда ходим билан ҳисоб-китоб ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маоши (оклад)дан  келиб чиққан ҳолда тарификация бўйича иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўн иккидан бирга (биринчи йил ишловчиларга: олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказолар) оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (ВМ 11.03.1997й. 133-сон Қарорига 6-илова).

Ўртача иш ҳақини ҳисоблашда СКнинг 172-моддасига биноан ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинадиган фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ҳисобга олинади.

Масалан, ходимнинг лавозим маоши 700 000 сўм этиб белгиланган, охирги 12 ой ичида лавозим маошидан ташқари олган даромадлари (мукофот пуллари, устамалар, овқатланиш пули) 1 200 000 сўмни ташкил этди. Ходимнинг ўртача иш ҳақи 800 000 (700 000 + 1 200 000/12) сўмга тенг бўлади.

Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқарилгач, ҳар бир нафақа учун белгиланган тартибга мувофиқ тўлов суммаси ҳисоблаб чиқарилади.

Масалан, меҳнатга яроқсизлик варақалари бўйича тўловлар Низом (АВ  08.05.2002й. 1136-сон) га мувофиқ, иш стажидан келиб чиқиб бемор бўлган кунлар учун 60%, 80% ёки 100% миқдорида тўланади.

Ҳомиладорлик ва туғиш варақалари бўйича тўловлар (нафақалар ҳисоблаш) ҳисоб-китоби 27.12.2017й. 2699-сон Президент Қарорининг 23-бандига мувофиқ ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Яъни, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлашда адолат тамойилини сақлаб қолиш мақсадида ишга янги кираётган ёки 12 ойдан кўпроқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини қайтадан бошловчилар учун ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар ишга қабул қилинган кундан бошлаб амалда ишланган вақтига қараб табақалаштирилган миқдорда тайинланган:

ишга қабул қилинган кундан бошлаб 6 ойгача - ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда бўлган вақт мобайнидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

ишга қабул қилинган кундан бошлаб 6 ойдан 12 ойгача - ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда бўлган вақт мобайнидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида;

ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойдан кўпроқ вақт - ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда бўлган вақт мобайнидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида.

ЎзР Меҳнат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тайинлаш ҳамда тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш юклатилган. Ҳозирда янги ўзгаришлар инобатга олинган ушбу тартиб тасдиқланмаган. Ушбу савол юзасидан тушунмовчилик ҳолатларида аниқ жавоб олиш учун Меҳнат вазирлиги ёки Молия вазирлигига мурожаат қилишингиз мумкин.

2. Ходимлар меҳнат таътилига чиққанда таътилга ҳақ тўлаш юқорида келтирилган тартибда ҳисобланган ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб амалга оширилади. Бунда корхонада 5 ёки 6 кунлик иш ҳафтаси белгиланганлигидан қатъий назар, таътил кунлари олти кунлик иш ҳафтаси учун ҳисобланади. Яъни таътил кунларини ҳисоблашда шанба куни ҳам иш куни сифатида олинади. Бунда тўловлар суммасини олти кунлик иш ҳафтаси учун ҳисоблаганда, ойнинг ўртача давомийлиги 25,4 кун деб олинади. Масалан ўртача иш ҳақи 800 000 сўмга тенг деб оладиган бўлсак, 1 кунлик таътил пули 31 496 (800 000 / 25,4) сўмга тенг. Ушбу суммани ходимга берилган таътил кунларига кўпайтириб, таътил учун тўлов суммасини аниқлашингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика