Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхонадан чиқиб кетаётган таъсисчига улушининг ҳақиқий қиймати 1000000 сўм бўлсаю, аммо қолдиқ қиймати 1200000 сўмлик асосий восита бериладиган бўлса, бухгалтерия ва солиқ ҳисоб-китоблари қандай бўлади?
Корхонадан чиқиб кетаётган таъсисчига таъсисчилар йиғилишининг баённомасига асосан улушнинг ҳақиқий қийматидан ортиқроқ асосий восита бериладиган бўлса (асосий воситанинг қолдиқ қиймати бўйича) ортиқча қиймат корхонада харажатларга олиб бориладими ёки умуман берилиши мумкин эмасми?


Ответы экспертов
Ответов: 362
18.04.2017

Юридик шахс иштирокчилари таркибидан чиқаётган иштирокчига асосий воситани бериш иштирокчилар йиғилишининг қарорига асосан ёки таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Асосий воситаларни балансдан чиқариш қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилади, топширилган асосий воситаларнинг инвентарь карточкалари ёпилади.

Чиқиб кетаётган таъсисчи улуши ҳисобига берилаётган мулкнинг пул қийматини, яъни нархини жамият таъсисчилари баҳолайдилар. Ва асосий восита баҳоланган қиймат унинг баланс қиймати (қолдиқ қиймати) билан тўғри келмаслиги мумкин.

Чиқиб кетаётган таъсисчига асосий восита қандай қийматда топширилаётганлиги таъсисчиларнинг умумйиғилиш баённомасида белгиланган бўлиши керак.

Агар баённомада асосий восита қолдиқ қийматда, яъни 1 200 000 сўмга берилиши белгиланган бўлса, чиқиб кетаётган таъсисчи ўз улуши ва асосий воситанинг қиймати орасидаги фарқни – 200 000 (1 200 000 – 1 000 000) сўмни корхона ҳисобрақамига пул маблағларини киритиб қоплаб бериши мумкин.

Агар таъсисчи ушбу фарқни қоплаб бермаса, ва таъсисчининг ушбу қарзи корхона томонидан кечиб юборилса, таъсисчи учун бу моддий наф тарзидаги даромад бўлиб, у ЖШДСга тортилиши керак. Корхона учун эса ушбу сумма – қарзни кечиб юборишдан кўрилган зарар ҳисобланади.

Агар баённомада асосий восита 1 000 000 сўм қийматида топширилиши назарда тутилган бўлса, ва бунда унинг қолдиқ қиймати 1 200 000 сўмга тенг бўлса, корхона учун бу асосий воситани таннархидан паст нархда реализация қилиш ҳисобланади.

Иштирокчи жамият иштирокчилари таркибидан чиқаётганида асосий воситалар билан ҳисоб-китоб қилиш муносабати билан асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижа (фойда ёки зарар), қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинган ҳолда(агар корхона ҚҚС тўловчиси бўлса), чиқиб кетаётган иштирокчининг қарзини унинг улуши бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун берилаётган асосий воситаларнинг қиймати билан асосий воситанинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги, асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаларига (сальдога) тузатилган фарқ сифатида белгиланади (АВ 29.08.2004й. 1401-сон).

Агар таъсисчи улушининг ҳақиқий қиймати унинг устав фондига ҳақиқаттан киритилган номинал қийматидан кўп бўлса, у ҳолда таъсисчида дивиденд тарзидаги даромад юзага келади (СКнинг 22-моддаси).

Масалан, таъсисчи устав фондига  – 800 000 сўм киритган бўлсаю, ҳозирда улушининг ҳақиқий қиймати – 1000 000 сўм бўлса, 200 сўм фарқ – бу дивиденд дигани, ундан 10%ставкада солиқ ушлаб қолиниши керак. Корхона 20 000 сўм солиқни бюджетга тўлаб, чиқиб кетаётган таъсисчига эса 980 000 (1 000 000 – 20 000) тўлаши керак.

Солиқ даромад тўланаётган пайтда (асосий воситани қабул қилиш – топшириш далолатномаси санасига) ушлаб қолиниши ва бюджетга тўланиши керак.

Келтирилган ҳолатда даромад пул маблағлари кўринишида эмас, балки натурада (асосий восита билан) тўланаётганлиги сабабли солиқ суммасини ушлаб қолиш имконияти йўқ. Бунда таъсисчи солиқ суммасини корхона ҳисобрақамига киритиши, корхона эса уни бюджетга тўлаши керак бўлади.  

Асосий воситани чиқиб кетаётган таъсисчига реализация қилишдан молиявий натижани қандай аниқлаш мумкинлигини мисолда кўриб чиқамиз. Бунда таъсисчи улушининг ҳақиқий қиймати унинг устав капиталига киритган киритмаларига тенг деб қараймиз, яъни бунда дивидендлар ва дивиденддан солиқ бўлмайди:

Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) иштирокчилари таркибидан таъсисчи – жисмоний шахс чиқиб кетмоқда ва умумйиғилиш баённомасига кўра асосий воситани 1 000 000 қийматда олиб чиқиб кетмоқда. Асосий воситанинг дастлабки қиймати  – 10 000 000, йиғилган эскириш суммаси – 8 800 000,қолдиқ қиймати – 1 200 000 сўм, қайта баҳолаш сальдоси – 500 минг сўм.

Корхона ҚҚС тўловчиси.

Кўриб чиқилаётган мисолда ҚҚСга тортилувчи оборот йўқ, сабаби, асосий восита қолдиқ қийматдан паст нархда реализация қилинмоқда (СКнинг 204-моддаси).

Энди ушбу операциядан молиявий натижани ҳисоблаб чиқариш мумкин:

1 000 000 – 1 200 000 + 500 000 = 300 000 сўм – асосий воситанинг чиқиб кетишидан кўрилган фойда.

Солиқ оқибатлари

Умумбелгиланган солиқ тўловчиларида

Асосий воситаларни реализация қилишдан олинган фойда корхонанинг бошқа даромадлари ҳисобланиб, фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда солиқ солинадиган базага киритилади (СК 132-моддаси 1-банди).

Асосий восита реализациясидан зарар кўрилса, у фойдаланилган муддатига қараб ёки солиққа солинадиган базадан чегирилади, ёки чегирилмайди:

-агар реализация қилинган асосий воситалар объектининг фойдаланиш муддати уч йилдан кам бўлса - фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда реализациядан кўрилган зарарлар чегирилмайди (СК 147-моддаси 24-банди),

-агар уч йилдан кўп бўлса - зарарлар солиқ солинадиган базадан чегирилади (СК 145-моддаси 40-банди “ж” қисми).

Юридик шахснинг иштирокчиси муассислар таркибидан чиққанда унга дастлабки ҳисса доирасида мол-мулкни бериш ҚҚСга тортилувчи оборот бўлмайди (СКнинг 199-моддаси 2-қисми 5-банди).

ЯСТ тўловчиларида

Асосий воситани реализациясидан кўрилган фойда бошқа даромадлар сифатида ЯСТ бўйича солиққа тортиладиган базага киритилади.

Бошқа даромадлар корхонанинг асосий фаолияти учун белгиланган ставкада солиққа тортилади. 2017 йил учун ЯСТ ставкалари 27.12.2016й. ПФ-2699 га 10-1, 10-2, 10-3-иловаларда келтирилган.

Асосий восита чиқиб кетишидан кўрилган зарар ЯСТ ҳисобланганда ҳисобга олинмайди.

Бухгалтерия ҳисобида асосий воситаларнги чиқиб кетаётган таъсисчи билан ҳисоб-китоб тариқасида берилиши “Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби” тўғрисидаги Низомнинг 9-бўлимига (АВ 29.08.2004 й. 1401-сон) ва 21-сон БҲМСга мувофиқ акс эттирилади.

Юқорида келтирилган мисол бўйича ўтказмалар қуйидагича бўлади:

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Суммаси

Дебет

 

Кредит

 

Устав  фондининг камайиши

1 000 000

       8330 " Пай ва улушлар"

6620 " Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз"

Асосий воситани чиқиб кетаётган таъсисчи олдидаги қарзни қоплаш ҳисобига берилиши

1 000 000

6620 " Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз"

9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"

 

Асосий воситанинг дастлабки (тикланган) қийматини ҳисобдан чиқариш

10 000 000

9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"

0100 "Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счетлар"

 

Йиғилган амортизацияни ҳисобдан чиқариш

8 800 000

0200 " Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счетлар"

9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"

Йиғилган қайта баҳолаш сальдосини ҳисобдан чиқариш

500 000

8510 " Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар"

9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"

Асосий воситанинг чиқиб кетишидан кўрилган фойдани акс эттириш

300 000

9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"

9310 " Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда"

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика