Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Юридик шахснинг рўйхатдан ўтказилган манзил турар жой ҳисобланса ягона солиқ тўловини минимал миқдори қандай аникланади?
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи хужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда (24.05.2006й. ПҚ-357-сонли қарор билан тасдиқланган) тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишнинг мажбурий шарти сифатида уларда почта манзили сифатида нотурар жойнинг мавжуд бўлиши назарда тутилмаган. Ушбу хужжатларнинг маъносига кўра уларни муассислардан бири - жисмоний шахснинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишга йўл кўйилади.


Ответы экспертов
Ответов: 180
31.03.2017

1. Агар юридик шахснинг почта манзили кўп квартирали уйда жойлашган бўлса, унда бундай турар жойларга амалдаги қонун хужжатларида ўзига ҳос талаблари мавжуд.

 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексига асосан (9-моддаси) кўп квартирали уйлардаги турар жойларни саноат эҳтиёжлари учун ишлатиш, ижара ёки арендага бериш ман этилади. Кўп квартирали уйдаги турар жойга бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ушбу жой яшаш учун мўлжалланмаган жойлар туркумига белгиланган тартибда ўтказилганидан кейингина жойлаштириш мумкин.

Фақат белгиланган тартибда касаначилик меҳнати амалга оширилаётган турар жойларни яшаш учун мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказиш талаб этилмайди.

Юридик шахс унинг тасисчиси – жисмоний шахсга тегишли бўлган жойни ёки унинг бир қисмини фақат нотурар-жойга ўтказгандан кейингина у ерда фаолият олиб бориши мумкин. Бунда кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низомнинг (ВМнинг 24.01.2000й. 22-сонли қарорига 2-илова) иловасида акс эттирилган фаолият турлари учун рухсат берилади.

Агар юридик шахснинг Низомида почта манзили ўнинг таъсисчисига (жисмоний шахсга) тегишли бўлган турар жойи кўрсатилган бўлса, лекин ушбу манзилдан фойдаланиш учун турар жой эгаси билан алоҳида ижара шартномаси тузилмаган бўлса ва ушбу манзилдан фойдалангинлик учун ҳақ тўланмаса, унда юридик шахс ушбу турар жойдан беғараз фойдаланаётган деб ҳисобланади.

СКнинг 135-моддасига асосан текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар солиқ тўловчининг даромади ҳисобланади. Текинга олинган мулкий ҳуқуқнинг қиймати бозор қийматида аниқланади.

Уй-жойдан текинга фойдаланганда мулкий ҳуқуқнинг бозор қиймати давлат томонидан белгиланган ижара ҳақининг минимал ставкаларидан келиб чиқиб аниқланади. 2017 йилда Тошкент шаҳрида нотурар жойни бир ойлик ижара ҳақининг энг кам ставкаси 1 кв.м. учун 9 минг сўмни ташкил этади. Шунга қараб умумий ижара ҳақи ҳисобланиб, ушбу ижара ҳақи корхонанинг бошқа даромадларига киритилиши лозим.

Агар юридик шахсга фойдаланишга берилган аниқ майдон кўрсатилмаган бўлса, унда солиқ солиш мақсадида давлат кадастр хужжатларида кўрсатилган турар жойнинг умумий майдони инобатга олиниши мумкин. Ягона солиқ тўловини минимал миқдори ҳам шу тартибда, яъни турар жойнинг умумий майдонидан келиб чиқиб аниқланади.

Агар сизнинг ҳолатда Низомда белгиланган почта манзилидан ташқари юридик шахснинг ўзига тегишли ёки ижарага олинган бошқа бинолар мавжуд бўлмаса, унда таъсисчи (жисмоний шахс) билан унга тегишли бўлган турар жойдан фойдаланишга ижара шартнома тузишни тавсия этамиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика