Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Дори – дармон воситаларини чакана савдога чиқариш жараёнида қандай қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда устама қўйиш керак? 2. Ишлаб чиқариш корхонаси дори воситаларини ишлаб чиқариш хизматининг қийматини ўзи ҳоҳлаганча қўйиши мумкинми ёки эркин равишда устама миқдорини белгилаши мумкинми?
Корхонамизда дори дармонларнинг улгуржи ва чакана савдоси йўлга қўйилган. Шу билан бирга биз ностерил дори-дармон тайёрлаш учун лицензия олдик. Калькуляция ҳисоб – китобларига кўра (материал, иш хақи, устама харажатлар) тайёрланаётган ностерил дори-дармон воситаларининг таннархи 1000 сўмни ташкил қиляпти.


Ответы экспертов
Ответов: 268
19.04.2017

1. Дори – дармон ишлаб чиқарувчилар учун ишлаб чиқарилган дори – дармонларга устама белгилаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланмаган.

Шу билан бирга, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари нархини тартибга солиш тўғрисидаги низомда (31.10.2016й. ПҚ-2647-сон 4-илова) белгиланганки:

-          Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дори – дармонлар сотиш нархи “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом” (ВМҚ 05.02.1999й. 54-сон)га мувофиқ белгиланади. Ушбу низомда мамлакатимизда дори – дармон ишлаб чиқарувчилари учун устама белгилаш тартиби келтирилмаган, у дори воситаларининг таннархини шакллантириш тартибини ва корхонанинг молиявий натижаларини шакллантириш тартибини белгилайди.

-          Маҳаллий ишлаб чиқарувчи дори воситаларига белгиланган сотиш нархи келгусида қатъий белгиланадиган нарх учун база бўлиб, ёки маҳаллий дори воситалари учун тартибга солинадиган нарх бўлиб хизмат қилади.

2. Ишлаб чиқарувчи корхона сифатида сиз мустақил равишда дори воситаларига сотиш нархини белгилашингиз мумкин. Дори воситаларининг кейинги реализацияси пайтида сиз белгилаган сотиш нархидан келиб чиқиб улгуржи устама миқдори белгиланади.

Бунда ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхатидаги (31.10.2016й. 2647-сон 1-илова) дори воситаларини қатъий белгиланган нархларда сотиш керак.

Ушбу рўйхатга киритилмаган дори воситаларининг нархини шакллантиришда сиз иккала устамани қўллашингиз мумкин (тартибга солинадиган нарх).

Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотувчи корхоналар ҳар бир фаолият бўйича харажатларнинг ҳисобини алоҳида-алоҳида юритган ҳолда ҳар бир фаолият учун назарда тутилган устамаларни қўллаши мумкин. (31.10.2016 й. ПҚ-2647 4-илова 17-банди).

Масалан, корхона дори воситаларининг улгуржи савдоси билан шуғулланади, шу билан биргаликда чакана савдо тармоғига ҳам эга. Корхона бир бирлиги таннархи 1000 сўмга тенг дори воситасини ишлаб чиқарди. У ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари рўйхатига киритилмаган. Корхона мустақил равишда рентабеллик даражасини (устамани) таннархдан 10% этиб белгилади.

Корхона ўзи ишлаб чиқарган дори воситасини улгуржи ёки чакана савдо тармоғи орқали тартибга солинадиган нархларда сотиши мумкин. Улар қуйидагича аниқланади:

Ишлаб чиқарувчида сотиш нархи = 1000 х 1,1 = 1 100 сўм.

Улгуржи нарх = 1 100х 1,15= 1 265 сўм.

Чакана нарх = 1 265 х 1,2 = 1 518 сўм.

Эътиборингизни шунга қаратамизки, дори воситаларининг улгуржи ва чакана савдо тармоғига тушумини алоҳида – алоҳида юритиш, шунингдек ҳар иккала фаолият тури бўйича харажатлар ҳисобини ҳам алоҳида юритиш керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика