Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ПФ-3923 га мувофиқ тиббиёт корхонаси томонидан солиқ имтиёзларидан тўғри фойдаланилганми ва бухгалтерия проводкалари билан белгиланган тартибда тўғри расмийлаштирилганми?
Хусусий корхона асосий фаолияти тиббий хизмат (УТТ хизмати). ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Корхона томонидан жами 33 719,6 минг сўмлик 3 хил тиббий асбоб-ускуналар, яъни Ультратовушли диагностик сканер (2007 йилда харид қилинган, хариж қиймати 9 000,0 минг сўм, қайта баҳолашлардан кейинги қиймати 14 224,4 минг сўм), Сономед-315 тиббий диагностика аппарати (2013 йилда харид қилинган, харид қиймати 6 800,0 минг сўм, қайта баҳоланган қиймати 6 895,2 минг сўм) ва Medison Sonoace 6000c ультратовуш диагностика аппарати (2014 йилда харид қилинган, харид қиймати 12 600,0 минг сўм) харид қилинган. Ускуналарни қайта баҳолаш охирги марта 2014 йил 01 январь ҳолатига амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида” ПФ-3923-сон Фармони 7-банди билан 2007 йилнинг 1 октябридан аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари 2018 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ва Республика йўл жамғармаси ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ўтказиладиган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган бўлиб, бунда бўшайдиган маблағларни тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтириш кераклиги белгиланган. Солиқ имтиёзи ҳисобини юритиш “Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 2005 йил 02 апрелда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади. Корхона томонидан 2011-2016 йиллар давомида юқоридаги Фармонга асосан жами 12 022,1 минг сўмлик солиқ имтиёзи қўлланилиб, 1463-сон Низомнинг 8 бандига асосан солиқ (ЯСТ) имтиёзи қуйидаги бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилган: Хўжалик юритувчи субъектларнинг фойдаси ҳисобига киритиладиган, умумбелгиланган тартибда ҳисоблаб ёзилган, бюджетга тўланадиган ЯСТ суммасига: 9820 ДТ - солиқларни тўлаш учун фойдани ишлатишни ҳисобга олиш ҳисобварағи; 6411 КТ - "Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар - солиқ имтиёзлари (ЯСТ)" ҳисобварағи; Маҳсулот (ишлар, хизматлар) реализация қилинаётганда ЯСТ тўлашдан озод қилиш натижасида бўшаган маблағлар суммасига: 6411 ДТ - "Бюджетга тўловлар бўйича қарз - солиқ имтиёзлари (ЯСТ)" ҳисобварағи; 8840 КТ -"Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари" ҳисобварағи; 1463-сон Низомнинг 9 бандига асосан эса 8840-"Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари" ҳисобварағида ҳисобга олинадиган, солиқ имтиёзини бериш натижасида бўшаган маблағлар суммалари қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарилган: Жорий мажбуриятларнинг ҳосил бўлишига олиб келадиган жорий харажатларни қоплашга йўналтирилганда: 8840 ДТ -"Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари" ҳисобварағи; 0230 КТ -"Тиббий ускуналарнинг эскириши” ҳисобварағи.


Ответы экспертов
Ответов: 121
21.04.2017

Аҳолига пуллик УТТ хизматини кўрсатувчи тиббиёт корхонангиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги Фармони (19.09.2007 й. ПФ-3923-сон) билан белгиланган имтиёздан фойдаланиши мумкин. ПФ-3923 7-бандига мувофиқ аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари 2018 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ва Республика йўл жамғармаси ҳамда Бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ўтказиладиган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган.

Айни вақтда, эътиборга олиш керакки, ушбу имтиёз мақсадли бўлиб, имтиёз натижасида бўшайдиган маблағлар тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтирилиши керак.  Корхона мақсадли маблағларни жорий давр харажатларини, жумладан асосий воситаларнинг амортизация харажатларини қоплашга йўналтириши мумкин эмас, сабаби – қонунчиликда бундай харажатлар назарда тутилмаган.  Имтиёзли маблағлардан белгиланмаган мақсадда фойдаланилган тақдирда, белгиланмаган мақсадда фойдаланилган сумма ўрнатилган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга ундириб олинади (СКнинг 30-моддаси).

Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 02.04.2005 й. 1463-сон билан рўйхатга олинган) мақсадли имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди. Бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтирилганда солиқлар ва божхона имтиёзлари белгиланган тартибда ҳисоблаб ёзилади. ЯСТни ҳисоблашда қуйидагича ўтказма берилади:

Дт 9820 «Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар» - Кт 6400 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)».

Лекин ҳисоблаб ёзилган солиқ суммаси бюджетга тўланмайди. 1463-сон Низомга мувофиқ солиқ имтиёзларидан бўшаган мақсадли маблағлар 8840 «Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари» счётида акс эттирилади. Агар корхона ушбу маблағларга асосий воситаларни сотиб олса, фойдаланилган маблағлар қуйидагича ҳисобдан чиқарилади:

Хужалик операциясининг мазмуни

Дебет

Кредит

Асосий воситаларни харид қилганда солиқ имтиёзларини мақсадли йўналтирилиши асосида ҳисобдан чиқариш

8840 «Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари»

8530 «Текинга олинган мол-мулк»

Ушбу ўтказма ёки имтиёздан фойдаланилган санада (асосий восита сотиб олинганда), ёки имтиёз даври тугаган санада акс эттирилади. Келтирилган саналардан қайси бири қисқароқ бўлса, ўша санада ўтказма берилиши керак.

Хулоса:

Мақсадли маблағларни ускуна амортизацияси бўйича харажатларни қоплашга йўналтирилишини акс эттирувчи бухгалтерия ўтказмалари нотўғри берилган. Ушбу харажатлар хизматлар таннархига киритилиши лозим эди. Мос равишда, хизмат таннирхи пасайтирилган, тақсимланмаган фойда кўпайтириб кўрсатилган ва 8530 «Текинга олинган мол-мулк» и 8840 «Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари» баланс счетлариниг қолдиқлари (сальдолари) нотўғри кўрсатилган.

Лекин, ушбу ҳолатни тўғирлаш мумкин, башарти имтиёз даври охиригача бухгалтерия ўтказмалари (кейин эса молиявий ҳисобот) тўғирланса. Тўғирлаш натижасида агар тиббий асбоб-ускуна сотиб олинган бўлса, маблағлардан мақсадли фойдаланилгани, сотиб олинмаган бўлса имтиёз натижасида бўшаган маблағлар суммаси кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун 8840 «Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари» счетида тўлиқ акс эттирилиши керак.

Тўғирловчи ўтказмаларни 2017 йил бошида киритиш мумкин. Олдинги даврлардаги молиявий ҳисоботларни тайёрлаш чоғида йўл қўйилган xатоларга киритилган тузатиш миқдори (қиймати) ҳисобот давридаги соф даромад ёки зарарга қўшилади (3-сон БҲМС 16-банди).

Яъни, бухгалтерия ҳисобида йўл қўйилган ҳар қандай хатода ҳам молиявий ҳисоботни (баланс ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот) ўтган йиллар учун тўғирлаш керак эмас. Тўғирлашлар хатолар аниқланган даврда, яъни 2017 йилда киритилади.  Солиқ ҳисоботларини тўғирлаш ва қайта топшириш керак эмас, чунки хато натижаси ЯСТ бўйича солиққа тортиладиган базага ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика