Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Агар божхона тўловлари учинчи шахслар ҳисобига амалга оширилса, биз ва учинчи шахс божхона органи билан қандай ҳужжатларни расмийлаштириши керак? 2. Биз учинчи шахс билан шартнома имзолашимиз керакми (Агар бу тўлов учинчи шахс томонидан бизга текинга амалга оширилса)? 3. Агар тўлов учинчи шахс томонидан бизга текинга амалга оширилган бўлса, биз ва учинчи шахс томонидан амалга ошириладиган бухгалтерия ва солиқ бўйича ҳисоб-китобларни тушунтириб берсангиз?
Бизнинг божхона тўловлари бўйича қарзимиз мавжуд. Божхона кодексининг 295-моддасига асосан божхона тўловларини учинчи шахслар ҳисобига амалга ошириш мумкин.


Ответы экспертов
Ответов: 329
27.04.2017

1.Сиз ҳақсиз, божхона тўловларини нафақат товарларни божхонада расмийлаштирувчи божхона брокери, балки ҳар қандай манфаатдор шахс тўлашга ҳақли (Божхона кодекси 295-моддаси). Булар корхонанинг контрагентлари, корхона мулкдорлари, экпортер ёки импортерлари ва бошқалар бўлиши мумкин.

Божхона тўловларини тўловчи корхонанинг реквизитларини БЮДнинг 28-графасида  “Молия ва банк маълумотномалари”да  кўрсатиш керак (АВ 06.04.2016й. 2773-сон, 23-банди).

Графада божхона тўловларини тўловчи шахснинг молиявий ва банк маълумотлари кўрсатилади, бунда маълумотларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва улардан ҳар бирининг олдига тартиб рақами қўйилади:

1 - тўловчининг СТИРи/банк СТИРи (божхона тўловлари Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланганда божхона брокери ёки декларантнинг СТИРи кўрсатилади);

2 - банкнинг тўлиқ номи;

3 - банкнинг почта манзили;

4 - тўловчининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисоб варақаси рақами/банк МФОси;

5 - тўловчининг хорижий валютадаги ҳисоб варақаси рақами/банк МФОси (божхона тўловлари хорижий валютада тўланган ҳолатларда).

Божхона органи ходимлари сиздан тўловчининг ўзгарганлиги ҳақида хат тақдим қилишингизни сўрашлари мумкин.

2.Ҳа, учинчи шахс билан икки томонлама битим тузишни маслаҳат берамиз. Битимда учинчи шахс сизнинг ташкилотингиз фойдасига божхона тўловларини тўлаши шартларини кўрсатиш керак, яъни корхонангиз фойдасига божхона божларининг текинга тўланишини ҳужжатлар билан расмийлаштириб қўйиш керак.

3.Учинчи шахс томонидан божхона тўловларининг корхонангиз фойдасига текинга ўтказилишини қуйидагича ўтказмаларда акс эттириш мумкин:

Операция мазмуни

Дебет

Кредит

Импортда божхона тўловлари суммасини акс эттириш

Мулкни ҳисобга олувчи счетлар

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»  (божхона тўловлари)

Қарздорликни учинчи шахс ҳисобига ҳисобдан чиқариш

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»  (божхона тўловлари)

6990 «Бошқа мажбуриятлар» (учинчи шахс)

6990 «Бошқа мажбуриятлар» (учинчи шахс)

9360 «Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»

Қарздорликни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар бошқа даромадлар таркибига киритилиб (СКнинг 132-моддаси), умумбелгиланган солиқ тўловчилари учун – фойда солиғига тортиладиган солиққа солиш базасига (СКнинг 129-моддаси), ЯСТ тўловчилари учун эса – ЯСТ солиққа тортиладиган базасига киритилади (СКнинг 355-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика