Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Харидорга уз балансимиздаги юк машиналари билан тайёр маҳсулотларни етказиб беришимиз учун лицензия талаб этиладими?
Корхонамиз гипс, қуруқ қўрилиш аралашмалари ишлаб чиқаради. Харидор билан тузилган олди-сотди шартномада етказиб бериш қиймати маҳсулот нархига киритилган. Биз уз балансимиздаги юк машиналари билан тайёр маҳсулотларни етказиб беришимиз учун лицензия талаб этиладими?


Ответы экспертов
Ответов: 292
19.04.2017

Афсуски, қонун ҳужжатларида мазкур саволга аниқ жавоб йўқ, лекин мавжуд нормаларнинг таҳлилидан, юқоридаги каби, яъни корхона томонидан ўз автотранспорт воситаларидан фойдаланилган ҳолда корхона ишлаб чиқарган маҳсулотларни буюртмачиларга етказиб бериш ҳолатларида юк ташиш учун лицензия талаб этилмайди деган хулосага келса бўлади.

Чунки, фақатгина тижорат асосида амалга ошириладиган йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти (матн давомида – «ташиш фаолияти») лицензияланиши талаб этилади (14.07.2006 й. №138 ВМҚ №1-ил. абз. 2).

Лекин, қонунчиликда «тижорат мақсадлари» тушунчаси келтирилмаганлиги боис, амалиётда бу ҳолат кўриб чиқилаётган ҳолатдаги каби чалкашлик ва тушунмовчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Маҳсулотни етказиб харажатлари унинг якуний қийматига у ёки бу йўсинда барибир ҳам киришини ҳисобга оладиган бўлсак, унда ишлаб чиқарувчи томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай ташиш фаолияти, у ўз маҳсулотини буюртмачига етказиб бериш ёки ўз ишчи ходимларини хизмат автобусида уйидан ишхонага олиб келиш бўлсин лицензияланиши лозим бўлади.

Бироқ, бундай ҳолатда юқорида қайд этилган қонун ҳужжатида «тижорат мақсадлари»ни алоҳида кўрсатишнинг маъноси ҳам қолмайди.

Шу боис, «тижорат мақсадлари» деганда фақат ташиш фаолияти корхонанинг асосий фаолияти сифатида амалга ошириладиган ҳолатларни тушунилиши лозим. Ўз-ўзидан, кўриб чиқилаётган ҳолатдаги каби корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг таркибий қисми сифатида амалга ошириладиган, унга ёрдамчи характердаги ташиш фаолияти бу тушунча билан қамраб олинмаслиги ва демак-ки, лицензия талаб қилмаслиги даркор.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика