Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Улгуржи савдо қилиш ҳуқуқини берувчи лицензия берилган вақтдан бугунги кунгача ўзимиз ишлаб чиқарган шампунь маҳсулотлар савдоси бўйича асосий ҳисоб рақами орқали (яъни улгуржи савдо корхоналари учун белгиланган махсус ҳисобрақамдан эмас) ҳисоб-китобларни амалга оширганимиз тўғрими? 2. Улгуржи савдо қилиш ҳуқуқини берувчи лицензиямиз мавжудлиги сабабли жамиятимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган шампунь маҳсулотлари савдосида ПП-1050 сонли Қарорига биноан белгиланган ягона солиқ имтиёзи сақланиб қолинадими? 3. Имтиёз мавжуд бўлган ҳолда ижара ҳақидан ягона солиқ тўловларини амалга ошираётганлигимиз тўғрими, қандай ҳолатларда ушбу тўловдан озод бўлишимиз мумкин?
Жамият 2012 йил октябрь ойида ташкил этилган булиб, Миллий банкнинг Тошкент шахар бошкармаси Амалиёт бошкармасида асосий хисоб раками очган. Жамият шампунь махсулоти ишлаб чикаришга ихтисослаштирилган, 2013 йилнинг сентябрь ойидан махсулот ишлаб чикариш ва уни сотиш билан шугилланади. Жамият ягона солик туловчиси булиб, УзР Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПП-1050 сонли Карорига биноан ягона солик туловидан 2018 йил 1 январигача озод килинган. 2013 йил 20 июнида Зангиота туман Хокимлигидан факатгини ушбу туманда иккиламчи талаб килиб олингунча депозит хисоб раками очиш шарти билан улгуржи савдо килиш хукукини берувчи Лицензия берилган. Туман солик инспекциясининг Хабарномасига биноан ОАТ“Савдогар”банкни Келес филиалида иккиламчи талаб килиб олингунча депозит хисоб раками очилди. Жамият учун айланма маблаг етишмаётганлиги сабабли битта холатда яъни, 2013 йил август ойида бир маротаба узимиз учун харид килинган бир кисим хом-ашёни улгуржи савдо йули билан сотдик ва ушбу операция учун “Савдогар” банк томонидан белгиланган тартиб асосида 5% ягона солик бюджетга утакзиб берилган. 2014 йилда ОАТБ“Савдогар”ни Келес филиали тугатилган. Юкорида курсатиб утилган бир марталик улгуржи савдодан ташкари жамиятимиз факатгина узимиз ишлаб чикарилган махсулотларни сотади ва хисоб-китобларни асосий хисоб раками оркали амалга оширади. 2015 йилдан буён жамиятимиз тассаруфида булган бинонинг бир кисмини ижарага бердик ва ижара хакидан хар чоракда 5% ягона солик тулаб бормокдамиз. Фаолиятимиз давомида Солик идоралари ва асосий хисоб ракамимизга хизмат курсатувчи банк томонидан жамиятимизга бирор марта хам ёзма ёки огзаки равишда этирозлар булмаган.


Ответы экспертов
Ответов: 247
27.04.2017

1.Махсус ҳисобрақам очиш ҳақидаги Хабарномани тижорат банкларига ўз вақтида ва тўғри юборилишига солиқ хизмати органлари жавобгар, ЯСТ бўйича аванс тўловларининг ўз вақтида ва тўғри ўтказилишига эса – тижорат банклари жавобгардир (АВ 14.01.2010й. 2065-сон Низомга илованинг 17-1-бандикейинги ўринларда Низом деб юритилади).

Махсус ҳисобрақамлар улгуржи савдо корхоналари учун назарда тутилган. Ушбу корхоналар ЯСТ бўйича тушумдан (қонун билан истисно қилинган ҳолатлардан ташқари)    5% миқдорида аванс тўловини тўлашлари керак.

Солиққа тортиш мақсадида савдо корхоналарига ўтган ҳисобот йили якунига кўра асосий фаолият тури савдо фаолияти бўлган корхоналар киради (СКнинг 350-моддаси 4-қисми). ЯСТ бўйича аванс тўловлари улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия олинган пайтдан бошлаб амалга оширилади (Низомнинг 5-банди).

Ҳар йили, солиқ даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддати тугагандан кейин уч кун муддатда, давлат солиқ хизмати органлари тижорат банкларига қўшимча корхоналарнинг киритилганлиги ёки улгуржи савдо корхоналарига тааллуқли бўлмаган корхоналарнинг рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисидаги аниқлаштирилган ахборотни юборади (Низомнинг 9-банди).

Шундай қилиб, сизнинг корхонангиз лицензияни олганидан бошлаб 2013 йилнинг 31 декабрига қадар ЯСТ бўйича аванс тўловларини тўлаши керак эди. Агар 2013 йил якунига кўра асосий фаолият тури улгуржи савдо бўлмаган бўлса, 2014 йилдан эътиборан ЯСТ бўйича аванс тўловларини тўлашингиз керак эмас эди.  

2.Улгуржи савдо фаолиятини ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги ПҚ-1050 Қарорнинг 3-банди билан белгиланган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашга таъсир этмайди. 

Ўзи ишлаб чиқарга маҳсулот реализацияси савдо фаолияти сифатида қаралмайди. Савдо фаолияти – бу қайта сотиш мақсадида сотиб олинган товарларни сотиш фаолиятидир (СКнинг 22-моддаси).

2018 йил 1 январгача ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялари берилган (28.01.2009й. ПҚ-1050 3-банди).

Бунда ҳисобот даври якунига кўра корхона умумий тушумида шампунь ишлаб чиқаришдан тушган тушум 60%дан кам бўлмаган улушни ташкил этиши керак.

Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга берилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш Низом (АВ 31.03.2009й. 1932-сон Қарорга илова) билан тартибга солинган.

3. Йўқ, тўғри эмас.

Корхонанинг сотув умумий ҳажмида истеъмол товарлари ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизини ташкил этса, у  2018 йил 1 январгача ЯСТ тўлашдан бутунлай озод этилган.

ЯСТдан аванс тўловлари ва ортиқча тўланган суммаларни бошқа солиқ ва мажбурий тўловларни қоплашга йўналтириш ёки СКнинг 10-бобида келтирилган тартибда қайтариб олиш мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика