Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар имзоланмаган шартнома бўйича пул тўлаб, 1-ойни тугатган бўлсаму, 2-ойда ўқишни давом эттиришни хоҳламасам, фаркни қайтариб олишим мумкинми?
Мен укув курси билан шартнома туздим: аниқроғи администратор телеграмм орқали менга шартнома юборди. Мен шу шартнома бўйича олдиндан 2 ой учун пластик картам(жисмоний шахсники)дан туладим, лекин ҳозиргача имзолаганим йўқ. Шартномада ушбу шартнома учун тўланган пул қайтарилмайди деб ёзилган. Саволим шундан иборат: агар имзоланмаган шартнома бўйича пул тўлаб, 1-ойни тугатган бўлсаму, 2-ойда ўқишни давом эттиришни хоҳламасам, фаркни қайтариб олишим мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 272
19.04.2017

Юридик шахсларнинг фуқаролар билан битимлари албатта ёзма шаклда тузилиши лозим (ФК 108-м.). 

Шунингдек, хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайпограммалар, факслар ёки субъектларни ва улар хоҳиш-иродасининг мазмунини ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилади (ФК 107-м.).

Бироқ, кўриб чиқилаётган ҳолатда, (агар тарафларнинг келишувида тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса), битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди (ФК 108-м.).

Иш ҳолатларига кўра, тарафлар гарчи шартномани имзолашмаган бўлсада, амалда ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномавий (ФК 703-м.) муносабатларига киришиб, унинг шартларни бажаришган, яъни буюртмачи (бизнинг мисолимизда – хат муаллифи) пулни тўлаган, ижрочи эса хизматнинг бир қисмини кўрсатган ва ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра уни давом эттира олмаган.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, буюртмачи хизматларнинг белгиланган баҳосини батамом тўлаш шарти билангина ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бекор қилишни талаб қилишга ҳақли (ФК 707-м.). Биргина ҳолатда, яъни ўқув марказининг айби мавжуд бўлган тақдирда (масалан, дарсларни эълон қилган сифатдан паст даражада ёки вақтида ўтмаган ҳолларда) Сиз шартномани қисман тўлаган ҳолда уни бекор қилинишини ва қолган пулларни қайтарилишини талаб қилишингиз мумкин.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика