Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Махалла фукоролар йигини опамни мурожаатини рад килиши канчалик асосли? Бунинг учун кандай меъёрий хужжатлар мавжуд?
Менинг опам ёлгиз она, бир нафар фарзанди бор. Махалла фукоролар йигинига 16 ёшгача бола парвариши нафакаси олиш максадида мурожаат килган эди. Лекин МФЙ оиласида ишловчилар борлигини айтиб опамга 16 ёшгача бола парвариши нафакаси ололмаслигини айтишди, опам ота-она қарамоғида.


Ответы экспертов
Ответов: 21
22.04.2017

Ушбу Низом фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низомга мувофиқ 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравардан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади.

Агар ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравардан ортиқ бўлган ҳолатларда 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа тайинлаш рад этилиши мумкин.

Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа олиш учун оила таркибига:

болаларнинг отаси, онаси ёки никоҳдаги ҳар икки ота-онаси (фарзандликка олувчилар);

ота-оналар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар, шунингдек ота-оналар билан биргаликда яшайдиган ва ўз оилаларига эга бўлмаган 16 ёшдан катта ёшдаги болалар (шу жумладан, фарзандликка олинган болалар);

болаларнинг улар билан биргаликда яшайдиган боболари ва бувилари;

болаларнинг ота-оналари (фарзандликка олувчилар) билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар киритилади.

Оиланинг биргаликда яшовчи аъзолари таркиби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан белгиланади.

Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига, оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:

меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;

мулкий даромадлар;

якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади;

чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси;

пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар (ушбу Низомда назарда тутилган тартибда оила олаётган нафақа ёки моддий ёрдамдан ташқари);

шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромад;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.

Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар ҳисобланган сумма бўйича ҳисобга олинади (солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташлангунга қадар).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика