Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар солиқ бўйича қарздорликни узиш учун раҳбар ташкилотнинг банкдаги ҳисобрақамига маблағ киритмоқчи бўлса, буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Солиқ бўйича ёпилган қарздорлик суммаларига қандай бухгалтерия проводкалари расмийлаштирилиши керак бўлади?
Фермер хўжалиги 2016 йилда ўз фаолиятини бошлади. Ҳозирги вақтда ташкилотнинг банкдаги ҳисобрақамида маблағ бўлмаганлиги сабабли юзага келган солиқ бўйича қарздорлик суммалари раҳбарнинг пластик карточкасидан тўғридан-тўғри солиқ инспекцияга тўлаб берилди. Фуқароларнинг Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи бўйича қарздорликни қоплаш учун эса раҳбар ташкилотнинг банкдаги ҳисобрақамига пул киритмоқчи ва сўнгра ҳисобрақамдан Халқ банкига ўтказиб берилади.


Ответы экспертов
Ответов: 332
01.05.2017

Фермерлик хўжалигига раҳбар томонидан бериладиган пул маблағларини қуйидагича расмийлаштириш мумкин:

a)     Устав капиталига киритма сифатида;

b)    Қарз шартномаси;

c)     Ҳадя шартномаси;

Солиқ оқибатлари ва бухгалтерия проводкалари пул маблағларининг олиниши қандай тарзда расмийлаштирилганлигига боғлиқ. Бунда пул маблағлари ҳисобрақамга киритилиши, ёки қарздорликни ёпиш учун бевосита раҳбар томонидан тўланиши аҳамиятга эга эмас. Шундай қилиб, даставвал раҳбар томонидан киритиладиган пул маблағларини қай тарзда киритилишини ҳужжатлар билан расмийлаштириш керак.

Устав капиталига киритма сифатида расмийлаштириш

Фермер хўжалигининг бошлиғи шу хўжаликнинг муассиси – фермер эканлигини, ва у ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиши таъқиқланганлигини (“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси) инобатга олган ҳолда, фермер хўжалигингиз раҳбари солиқ бўйича қарздорликни устав капиталига киритма билан ёпиши мумкин. Таъсисчининг устав капиталини ошириш ҳақидаги қарори, фермер хўжалиги солиқ қарзларининг устав капитали киритмаси ҳисобига тўланганлиги ҳақидаги квитанцияси ҳужжатли асос сифатида хизмат қилади.

Ушбу ҳолда, бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича кўринишда бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счетлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Хўжаликнинг солиқ қарзларининг таъсисчи томонидан устав капитали киритмалари ҳисобига тўланиши

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6630 «Устав капиталига киритмалар бўйича таъсисчининг қарзи»

Устав капитали сифатида пул маблағларининг таъсисчи томонидан ҳисобрақамга киритилиши

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

6630 «Устав капиталига киритмалар бўйича таъсисчининг қарзи»

Устав капитали миқдори ошишининг рўйхатдан ўтказилиши

6630 «Устав капиталига киритмалар бўйича таъсисчининг қарзи»

8330 "Пай ва улушлар"

 Қарз шартномаси билан расмийлаштириш

Агар фермерлик хўжалиги келгусида маблағларни таъсисчига қайтариш ниятида бўлса, фермерлик хўжалиги ва таъсисчи ўртасида қарз шартномасини расмийлаштиришни маслаҳат берамиз.

Такъсисчи хўжалик қарзини тўлаганлиги сабабли, хўжаликнинг таъсисчи олдида қарзи юзага келади. Қарздорлик иккала томон билан келишилган муддатларда қайтарилиши мумкин.

Бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счетлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Хўжалик қарзининг таъсисчи томонидан тўланиши, таъсисчининг олдида қарздорликнинг юзага келиши

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6990 «Бошқа мажбуриятлар»

Ҳисобрақамга таъсисчи томонидан пул маблағларининг қарз сифатида киритилиши

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

6990 «Бошқа мажбуриятлар»

Таъсисчи олдида қарздорликнинг қопланиши

 

6990 «Бошқа мажбуриятлар»

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

     

Ҳадя шартномаси билан расмийлаштириш

Агар таъсисчининг устав капиталига киритмалар бўйича қарзи бўлмаса, ва у пул маблағларини қайтариш шартисиз текинга хўжаликка бермоқчи бўлса, пул маблағларини беғараз (текинга) бериш тўғрисида битим ёки ҳадя шартномасини расмийлаштиришни маслаҳат берамиз.

Ушбу ҳолда фермерлик хўжалигида бошқа даромад вужудга келади, аммо хўжалик  ЯЕС тўловчиси бўлса, бошқа даромадлардан ҳеч қандай солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Бухгалтерия ўтказмалари ушбу ҳолатда қуйидагича кўринишда бўлади.

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счетлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Хўжалик қарзини таъсисчи томонидан беғараз тўланиши

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

9390 «Бошқа операцион даромадлар»

Ҳисобрақамга таъсисчи томонидан пул маблағларининг беғараз асосда киритилиши

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

9390 «Бошқа операцион даромадлар»

     

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика