Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Якка тартибдаги тадбиркор ўзига ойлик иш ҳақи ҳисобласа бўладими, бўлса қанча миқдорда ва қайси қонунга асосан? Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар ойда қанча миқдорда банкдаги ҳисоб рақамидан ойлик иш ҳақи олса бўлади?


Ответы экспертов
Ответов: 266
06.05.2017

Якка тартибдаги тадбиркорларга (ЯТТ) ойлик иш ҳақи ҳисобланмайди. Тегишли солиқ ва мажбурий тўловларни тўлагач ЯТТ ҳисобрақамида қолган маблағ унинг шахсий даромади ҳисобланиб, у ўз ҳоҳишига кўра даромадини тасарруф этади.

Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс ойида ишлаган кунлари сонидан, топган даромадидан қатъи назар, ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тадбиркорлик фаолиятининг тури ва фаолиятни амалга ошириш жойига қараб белгиланган ставкалар бўйича қатъий белгиланган солиқни тўлайди (СКнинг 372-моддаси). Бундан ташқари, ЯТТ ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда суғурта бадалларини тўлайдилар (СКнинг311-моддаси).

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари барча ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) ўз хоҳишига кўра тасарруф этади, бундан суд тартибидаги мажбурий ундирув ҳоллари мустасно (“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддаси 2-қисми, кейинги ўринларда Қонун деб юритилади). Қонуннинг 4 ва 5-моддаларига асосан ЯТТ тадбиркорлик фаолияти себъектлари ҳисобланишади.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортиш мақсадида қаралганда, Солиқ кодексида якка тадбиркорлик фаолиятидан тушган тушум даромад сифатида тавсифланмайди. Яъни қатъий белгиланган солиқ ва суғурта бадаллари тўлангач, ЯТТ тасарруфида қолган пул маблағлари бошқа солиққа тортилмайди. ЯТТ уларни ҳоҳлаган миқдорда ҳеч қандай чеклашларсиз банкдаги ҳисобрақамидан нақд пул ёки пластик картага пул кўчириш йўли билан олиши мумкин. 

Бунда ЯТТнинг корпоратив пластик картаси, ёки жисмоний шахснинг ўз картасидан фойдаланиш мумкин. 24 апрель 2017 йилдан эътиборан ЎзР МБнинг Қарорига мувофиқ Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга (АВда 04.09.2008й. 1850-сон билан рўйхатга олинган) ўзгартиришлар киритилган бўлиб (19.04.2017й. 1850-2-сон билан рўйхатга олинган), унга мувофиқ энди ЯТТ корпоратив пластик карталаридаги пул маблағларини нафақат тадбиркорлик фаолияти доирасида, балки бошқа ҳар қандай харажатлар учун, жумладан, шахсий тусдаги харажатлар учун сарфлашлари мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика