Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Якка тартибдаги тадбиркор ноозиковкат махсулотлари (маиший техника артел махсулотлари сотиш) чакана савдо фаолияти билан шугулланса, уз фаолияти давомида фуқароларга банклар томонидан берилаётган истеъмол кредитларига хам Узбекистонда ишлаб чикарилган маиший техника товарларини сотиши мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 300
05.05.2017

Авваломбор шуни қайд этиш лозимки, истеъмол кредитининг иккита – молиявий ва товар шакллари мавжуд бўлиб («Истеъмол кредити тўғрисида»ги Қонун (матн давомида - Қонун) 3-5-моддалари), уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга.

Мазкур ҳолатда гап молиявий истеъмол кредити ҳақида бормоқда, қайсиким фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхона ёки реализация қилувчи ташкилотнинг банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга ошириш йўли билан берилади (Қонун 15-м.).

Кўриниб турганидек, ушбу нормага мувофиқ, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар) молиявий истеъмол кредит муносабатларида иштирок эта олмайдилар ва банк ёки бошқа кредит ташкилоти бундай ҳолатларда уларнинг ҳисобварағига пул маблағларини кўчира олмайдилар.

Бироқ, мазкур ҳолат айрим бошқа қонун меъёрларига ҳамда энг муҳими, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида кенг миқиёсда амалга оширилаётган, давлат сиёсатига мувофиқ эмас.

Хусусан, ушбу меъёр юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсларнинг юридик шахслар баробарида хўжалик шартномаларининг субъектлари (тарафлари) сифатида иштирок этиш ҳуқуқини Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонун 5-моддаси) чеклайди.

Мазкур чекловни бартараф этиш мақсадида, Қонуннинг 15-моддаси биринчи қисмидаги «...ёки реализация қилувчи ташкилотни...» ва иккинчи қисмидаги «...ёки реализация қилувчи ташкилотнинг...» деган сўзлардан кейин тегишлича «...ёхуд  юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсни...» ва «...ёхуд  юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахснинг...» деган сўзлар билан тўлдирилиши таклиф этилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика