Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва таъминлаш билан шуғулланувчи МЧЖнинг корпоратив картасидан пулларни қаерларга сарфлаш мумкин?
Корхонамиз МЧЖ дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва таъминлаш билан шуғулланади. Корхонада корпоратив карта мавжуд, картадан каерларга сарфлашни мумкинлигини чуқурроқ изоҳ бериб ўтишингизни илтимос қиламан. Мен билган куп корхоналар хўжалик товар учун ҳамда ёқилғига (авто машинаси корхонага тегишли бўлмаса ҳам) каби харажатларга ишлатишади. Айтинг-чи бу конунга зидми?


Ответы экспертов
Ответов: 332
06.05.2017

Корпоратив карточка корхонага банк томонидан бериладиган ва корхонага ўзининг карта ҳисобварағида ҳисобда турган пул маблағларини тасарруф этиш, товарлар, ишлар ёки хизматлар учун нақд пулсиз шаклда тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тўлов пластик карточкаси ҳисобланади.

Корпоратив банк карталари ёрдамида ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби махсус Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом билан белгиланган (АВ рўйхат рақами 18.04.2005 йилдаги 1470-сон, кейинги ўринларда - Низом).

Корпоратив карточкалар ёрдамида ёзув-чизув ва хўжалик товарлари, хизмат автотранспорти учун эҳтиёт қисмларни сотиб олиш, хизмат сафари харажатлари ва ходимларнинг меҳмонхонада яшаш ҳақини тўлаш, авиачипталар харид қилиш ва телефон алоқаси, шу жумладан уяли телефон хизматлари ҳақини тўлаш мумкин. Умуман олганда Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 05.02.1999 йилдаги 54-сон қарори иловаси) мувофиқ корхонанинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятида зарур бўлган барча харажатлар учун ҳақ тўлаш мумкин.

Корпоратив карточкадан нақд пул олиш, унга иш ҳақи ва иш ҳақига тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва дивидендларни ўтказиш учун фойдаланиш мумкин эмас (Низомнинг 11-банди).

Корхона балансида бўлмаган автотранспорт харажатларини, жумладан ёқилғи харажатларини корпоратив картадан фойдаланиб амалга ошириш учун ушбу автотранспорт ижара шартномаси бўлиши керак. Агар корхона ўзига тегишли бўлмаган, ёки тегишли тартибда ижара шартномаси тузилмаган автотранспортга ёқилғи қуйишда корпоратив картадан фойдаланса, ишлатилган маблағлар транспорт эгасининг моддий наф тарзидаги даромади сифатида қаралиб (СКнинг 177-моддаси 1-банди), тегишли тартибда ЖШДСга тортилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика