Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Асосий фаолияти бўйича дастурий таъминотни яратиш билан шуғулланувчи МЧЖ Президентнинг 20.09.2016й. ПҚ-2042-сонли қарорига асосан ягона солиқ тўлови бўйича 2020 йилгача имтиёзга эга бўладими? 2. Имтиёз асосида бўшайдиган маблағларни қайси мақсадларга ишлатиш ҳуқуқига эгамиз ва корхона буни амалга оширмаса, яъни ишлатмаса қандай жавобгарликка тортилади? 3. Имтиёз асосида бўшайдиган маблағларни мақсадли жойларга ишлатадиган бўлсак, қандай проводка берилади?
ПК 1047-сон низомга асосан ягона солик буйича имтиезни куллаш.


Ответы экспертов
Ответов: 266
12.05.2017

1. Корхонангиз Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрига киритилган бўлсагина, у Президентнинг 20.09.2013й. ПҚ-2042-сонли қарори 4-бандида белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкин. 

Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги Низомда белгиланган (АВда  26.12.2013й. 2541-сон билан рўйхатга олинган, кейинги матнларда - Низом).

Корхона Миллий реестрга қиритилиши учун унинг сўнгги уч ойда ўз дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш, татбиқ этиш ва сотишдан олган даромадлари сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак (Низомнинг 4-банди).

Президентнинг 27.12.2016й. ПҚ-2699-сонли қарори билан (37-илованинг 11-банди) ПҚ-2042-сонли қарорда белгиланган имтиёзларнинг муддати 2020 йил 1 январгача узайтирилган.

Имтиёзлар барча турдаги солиқларга ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фондига, бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар учун белгиланган.

Солиқ кодекснинг 23-моддаси 5-қисмининг 2-хатбошисида акс эттирилган ягона солиқ тўлови - умумдавлат солиқлар турига киради. Яъни ПҚ-2042-сонли қарорда белгиланган имтиёзлар ягона солиқ тўловига ҳам тадбиқ этилади.

2. ПҚ-2042-сонли қарорда белгиланган солиқ имтиёзлари, бўшайдиган маблағларни корхонанинг ходимларини рағбатлантириш, моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга йўналтирилиши шарти билан берилган. Имтиёзлар берилиши натижасида бўшаган маблағлардан мақсадга мувофиқ ишлатилмаган тақдирда, ушбу маблағлар тўлиқ ҳажмда, белгиланган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда Давлат бюджетига ундирилади (Низомнинг 21-банди).

Шунингдек, ўз эҳтиёжлари учун бўлмаган мақсадларда фойдаланилган, олиб келинган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технология ҳужжатлари, дастурий таъминот воситаларига божхона тўловлари бўйича имтиёзлар суммаси пеня ҳисобланган ҳолда, ўрнатилган тартибда Давлат бюджетига ундирилади (Низомнинг 22-банди).

2017 йил 1 январдан бошлаб имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшаган ҳамда уларнинг амал қилиш муддати ичида фойдаланилмаган маблағларнинг суммаси имтиёзлар берилаётган чоғда белгиланган мақсадларга уларнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин бир йил мобайнида йўналтирилиши мумкин. Бунда кўрсатилган муддатда фойдаланилмаган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади (СК 30-моддаси 4-қисми).

Бошқача айтганда, имтиёзлар қўлланиши натижасида бўшайдиган маблағларни  имтиёзли давр давомида ва ушбу имтиёз даври тугаганидан кейин бир йил мобайнида мақсадли фойдаланишни таъминлашингиз керак.

3. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни   бюджетга   тўлаш бўйича   берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби АВда 02.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатга олинган Низом билан белгиланган. Бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтириш шарти билан солиқлар ва божхона имтиёзларининг бухгалтерлик ҳисоби 8840 – “Мақсадли ишлатиладиган солиқ имтиёзлари” ҳисобварағида, берилган солиқлар ва божхона имтиёзларининг турлари бўйича юритилади.

Бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтириш шарти билан ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларнинг бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби қуйидагича бўлади: 

Ўтказмаларнинг мазмуни

Дебет

Кредит

ЯСТ, фойда солиғи ва мажбурий тўловларни ҳисоблаб ёзиш акс эттирилади 

9800 " Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар" 

6400 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз" 

Товар-моддий захиралар, асосий воситалар, номоддий активлар ва ўрнатиладиган ускуналарни, шу жумладан импорт қилинадиганлари харид қилинаётганда харид қийматига киритиладиган, умумбелгиланган тартибда ҳисоблаб ёзилган солиқлар ва божхона тўловлари суммасига

0800 “Капитал қўйилмалар ҳисоби";

0700 “Ўрнатиладиган ускуналар ҳисоби”;

1000-2900 “Товар-моддий захиралар ҳисоби ҳисобварақлари”

6400 "Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар - солиқлар ва божхона имтиёзлари (турлари бўйича)"

Мақсадли фойдаланиш шарти билан ҳисоблаб ёзилган солиқ ва тўловлар акс эттирилади

6400 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз"

 

8840 " Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари"

Маблағларни – асосий воситалар, номоддий активлар, ТМЗ ва б.ни сотиб олганда солиқ имтиёзларини мақсадли фойдаланиш билан ҳисобдан чиқариш

8840 " Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари"

8530 " Текинга олинган мулк

-солиқ имтиёзлари ҳисобига "

 Маблағларни иш ҳақининг ҳисоблаб ёзилиши муносабати билан ҳисобдан чиқариш

8840 " Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари"

6710 "Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар"

Маблағларни – уларни мақсадли тадбирлар рўйхатига киритилган жорий харажатларни қоплаш учун йўналтирганда мақсадли фойдаланиш билан солиқ имтиёзларини ҳисобдан чиқариш

8840 " Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари"

6010 " Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" ва б.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика