Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Корпоратив картадаги маблағлардан фойдаланишни қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш зарур? 2.Агар корхона раҳбари шахсий автотранспорти учун корхонанинг корпоратив картасидаги маблағлар ҳисобидан ёқилғи қуйса, буни қандай расмийлаштириш керак?
Раҳбар шахсий машинасига ёқилғини корпоратив карта орқали фойдаланмоқда. Бу операцияни қандай ҳужжатлар билан расмилаштирайлик? Шартнома тузиш керакми ёки ёқилғига сарфлаган харажатни ойнинг охирида ойлик билан бир қаторда шкала асосида даромад солиғи ушланадими? Аммо Солик Кодексининг 177-моддасида корхона ҳисобидан олган ёқилғи харажатлари даромад солиғига тортилиши кераклиги айнан кўзда тутилмаганку.


Ответы экспертов
Ответов: 266
15.05.2017

1.Корпоратив банк карталари ёрдамида ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби махсус Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом билан белгиланган (АВда 18.04.2005 й. 1470-сон рўйхатга олинган, кейинги ўринларда - Низом).

Пластик карточкадан фойдаланиш учун корхона унинг масъулиятли тутиб турувчиларини белгилаши керак. Улар раҳбарнинг буйруғи билан тайинланади. Бунда банк картасининг тутиб турувчиси мазкур ташкилотнинг корхона билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузган штатдаги ходимигина бўлиши мумкин.

Корпоратив карточка тутиб турувчиси уни олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай бухгалтерия олдида ундан сарфланган маблағлар тўғрисида ҳисобот бериши шарт. Буйруқ билан ҳисобот учун кам муддат, масалан, - ҳар кун ҳар бир иш куни охирида деб ҳам белгилаш мумкин.

Агар карточкадан хизмат сафари харажатлари тўланса, ҳисобот ходим хизмат сафаридан қайтганидан кейин 3 кун мобайнида тақдим этилади.

Низомга кўра корпоратив карточкалар бўйича ҳисоб-китобларни терминаллар квитанцияларининг асл нусхалари тасдиқлайди. Амалда «тўланган» штампи қўйилган ва тўловни терминал орқали қабул қилган ходимнинг имзоси бўлган счётлар, товар счётлари, юкхатлари ва квитанциялар илова қилиниши керак. Бироқ амалиётда кўпинча ушбу «иловалар»нинг барчасини сотувчилар бермайдилар. Бундай ҳолатларда карта сақловчиси ўзи бўнак ҳисоботини товарлар (иш, хизмат) рўйхати, ўлчов бирлиги, нархи, умумий суммасини батафсил кўрсатган ҳолда терминал чекини илова қилган ҳолда тайёрлайди.  Корпоратив картадан фойдаланишга масъул шахснинг имзоси мавжуд бўлган ва раҳбар томонидан тасдиқланган бундай ҳужжат, ва унга илова қилинган терминал чеки бухгалтерия ҳисобида товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш операцияларини акс эттириш учун бирламчи ҳужжат сифатида хизмат қилади.

2.Автотранспорт воситасига корхона пластик картасидан ёқилғи қуйиши мумкин бўлади, қачонки корхона ўз эҳтиёжларида фойдаланиши учун уни ҳужжатлар билан тўғри расмийлаштирса.

Корхона тасарруфида (балансида) бўлмаган, бошқа жисмоний шахс эгалигида бўлган транспортдан корхонанинг ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш учун автотранспорт воситаси ижара шартномаси тузилиши ва нотариал тартибда тасдиқланиши керак (ЎзРес ВМнинг 07.03.2006 йил 38-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-банди).

Жисмоний шахс автомототранспорт воситасининг ижарага берувчиси сифатида тегишли ижара тўловларини олишга ҳақли. Корхонангиз ижара тўловларини ижарага берувчи томонидан кўрсатилган банкдаги шахсий ҳисобга ўтказиш мумкин.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари таркибига киради (СКнинг 176-моддаси 1-кисми 3-банди) ва улар бўйича тўлов манбаида даромад солиғи олинади (СКнинг 184-моддасининг 2-қисми 3-банди).

Ижара шартномаси билан расмийлаштирилган автотранспорт воситасига корхона ҳисобидан ёқилғи қуйиш, ёки таъмирлаш ишларини амалга ошириш мумкин. Ушбу харажатлар корхонанинг харажатлари сифатида қаралиб, ходимнинг даромади ҳисобланмайди. Мос равишда иккала томон учун ҳам солиқ оқибатига олиб келмайди.

Аммо, ҳеч қандай ҳужжат билан автомобилдан иш мақсадларида фойдаланиш расмийлаштирилмаган давр учун корхона ҳисобидан ёқилғи учун тўланган маблағлар тегишли равишда автотранспорт эгаси – ходимнинг жами даромади таркибига киритилиб, солиққа тортилиши лозим.

Юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар ҳақини тўлаш СКнинг 177-моддаси 1-бандига мувофиқ ушбу жисмоний шахснинг даромади ҳисобланади. Сизнинг ҳолатингизда корхона раҳбар манфаатини кўзлаб, текинга ёқилғи харажатларини қоплаб келган. Бошқача айтганда, ходим шахсий автотранспорт воситасига ўз ҳисобидан харажат қилмай, балки корхона эвазига ёқилғи қуйиб юрган. Шу сабабли, ёқилғи учун қилинган корхона харажатлари бу ҳолатда ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади деб тан олинади. Жисмоний шахс моддий наф тарзидаги даромадни олган пайтда ўша давр учун белгиланган солиқ ставкалари ва шкаласини қўллаган ҳолда жами даромади таркибига киритиб, солиққа тортиш лозим бўлади. Вақтида солиққа тортилмаган даромадлар корхонанинг фаолиятини текшириш давомида аниқланганда, белгиланган тартибда ҳисобланади, ва тўлов муддати кечиктирилган даври учун пеня ҳисобланган ҳолда давлат бюджетига ундирилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика