Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ким ошди савдоси орқали сотиб юборилган ер майдонидаги боғлардан қанақа солиқ тўланиши лозим?
Корхонамиз таъсисчилари 2016 йилнинг декабрь ойида Тошкент вилояти Зангиота тумани хокимлиги томонидан ташкиллаштирилган ким ошди савдоси орқали 35 га ер майдонидаги боғни фермер хўжалиги ташкил қилиш максадида сотиб олишган. 2017 йилнинг май ойида ушбу боғни қайта сотувга қўйиб сотиб юборишга қарор қабул қилди. Фермер хўжалиги ташкил килинган ушбу ер майдонидаги боғлардан хеч қанақа фойда ва даромад олинмади.


Ответы экспертов
Ответов: 190
22.05.2017

Қонунчиликка мувофиқ корхонага мулк сифатида берилган ер майдонлари бухгалтерия ҳисобида асосий воситалар сифатида 0110 "Ер" счётида ҳисобга олиб борилади. Ушбу ер майдонига экилган мевали дарахт ва кўчатлар эса 0180 "Кўп йиллик ўсимликлар" счётида ҳисобга олинади.

Корхонанинг асосий воситалари чиқиб кетишидан олинган даромадлар суммаси бошқа даромадлар таркибида корхона асосий фаолият бўйича қанақа солиқ турини тўлаётган бўлса ўша солиқнинг солиқ солинадиган базасига қўшилган ҳолда солиққа тортилади.

Асосий воситалар чиқиб кетишидан олинадиган даромад сифатида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган асосий воситалар чиқиб кетишидан олинадиган фойда қаралади (СКнинг 133-мод.).

Асосий воситаларни сотишдан олинган молиявий натижа (фойда ёки зарар), сотувдан тушган тушум ва сотилаётган асосий воситаларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади. Бунда, резерв капитални ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаларига (сальдога) тузатилади (АВда 29.08.2004й 1401-сон билан рўйхатга олинган Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 24-банди).

Умумбелгиланган солиқ тўловчиларнинг бошқа даромадлари жами даромад таркибига киритилади (СКнинг 129-мод.).

Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари учун асосий воситалар реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймати ўртасидаги ижобий фарқ ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база ҳисобланади (СКнинг 204-мод.).

Ягона солиқ тўлови тўловчилари эса бошқа даромадларни ялпи тушум таркибига қўшган ҳолда асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкалари бўйича солиққа тортадилар (СКнинг 353-мод.).

Агар корхонангиз янгидан ташкил этилган бўлиб, давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиси сифатида ягона ер солиғи тўловчиси бўлса, унда асосий воситаларни чиқиб кетишидан олинган даромад суммасидан хеч қандай солиқлар тўланмайди. Ягона ер солиғини тўловчилар учун СКнинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди (СКнинг 363-мод.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика