Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Уй-жой олиш учун очилган омонат счётига бошланғич бадал сифатида қўйилган даромадлар солиққа тортилганлигини инобатга олиб, 2017 йилда ушбу суммага имтиёз қўллаб даромад солиғини қайта ҳисоб-китоб қилиб, солиқ суммасини қайтариб олишим мумкинми?
ПҚ-2660 ва ВМҚ-14-сонли Қарорлар бўйича кўп қаватли уй олишга ҳудудий комиссия томонидан лойиқ деб топилдим. Менинг номимга Ипотека банкда омонат счёти очилди ва мен у счётда бошланғич бадални шакллантириш учун ўз маблағларимни қўйдим. Юқоридаги қонун хужжатларига кўра жисмоний шахслар (қарз олувчиларнинг), шунингдек уларнинг оила аъзоларининг (эри, хотини, ота-онаси ва болаларининг) солиққа тортиладиган даромадига киритилмайди: кўп квартирали уйда квартира сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича асосий қарзни ва ҳисобланган фоизларни қайтаришга йўналтирадиган солиққа тортиладиган иш ҳақи ва бошқа даромадлар суммаси. Мен ҳозирда фирмада ишлайман, қонунда белгиланган иш ҳақи оламан, солик ва ажратмалар корхонам томонидан ўтказиб келинади.


Ответы экспертов
Ответов: 265
22.05.2017

Йўқ, бошланғич бадални шакллантириш учун қўйилган пул маблағлари бўйича имтиёз қўлланилмайди, шунинг учун ундан тўланган солиқ суммаси қайта ҳисоб-китоб қилинмайди ва бюджетдан қайтарилмайди.

22.11.2016й. ПҚ-2660-сон "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент Қарори билан кўп ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш масалалари бўйича дастур белгиланди.

Ушбу дастурни ижро этиш юзасидан, шунингдек кўп квартирали уйлар қуриш кўламларини кенгайтириш ҳисобига республика шаҳарларида яшаётган аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида ЎзР ВМ томонидан Низом тасдиқланди (ВМҚ 16.01.2017й. 14-сон Қарорга илова).

Дастур доирасида кредит олган жисмоний шахслар, ҳамда уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси, фарзандлари)  кредитнинг асосий қарз қисмини ёпишга ҳамда у бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашга йўналтирган иш ҳақи ёки бошқа солиққа тортиладиган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади (ПҚ-2660 18-банди, а-қисми, 1-хатбоши).

Имтиёзнинг бошланғич бадални шакллантириш учун киритилган ёки киритиладиган маблағларга тадбиқ қилиниши Қарорда назарда тутилмаган. Шунинг учун бошланғич бадал сифатида тўланган ёки энди тўланадиган даромадлар тегишли тартибда солиққа тортилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика