Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Ходим иш ҳақидан ушлаб қолинган жарима суммаси бухгалтерия проводкаларида қай тартибда акс эттирилади? 2. Жарима суммаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ҳисоботида қай тартибди кўрсатилади, яъни у ҳеч қаерга кўчирилмаганлиги сабабли сальдога келиб қолмаслиги учун қандай йўл тутилади?
Меҳнат кодексининг 181-моддасига кўра ходимга нисбатан интизомий жазо сифатида ўртача ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида жарима қўлланди. Мазкур жарима суммаси ходимга ҳисобланган иш ҳақидан ушлаб қолинди, лекин ҳеч қаерга кўчирилмасдан ташкилотнинг ихтиёрида қолдирилди.


Ответы экспертов
Ответов: 332
22.05.2017

1. МКнинг 181-моддасига асосан ходимдан ўртача ойлик иш ҳақининг 30% идан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ушлаб қолиниши мумкин. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин.

Мазкур ушланмалар сабабини кўрсатган ҳолда корхона раҳбарининг буйруғи (фармойиши) ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади ва шу асосда ушлаб қолиш амалга оширилади.

Ходимдан ундириладиган жарима суммаси корхонанинг солиққа тортиладиган бошқа даромадлари таркибига киритилади (СКнинг 132-моддаси 12-банди).

Бухгалтерия ҳисобида хўжалик шартномаларининг шартларини бузганликлари учун ундирилган жарималар бўйича даромадлар 9330 “Ундирилган жарима, пеня ва устамалар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади (21-сон БҲМСга 2-илованинг 395-банди).

Сизнинг ҳолатингизда бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:

1) Жарима солиш тўғрисидаги буйруққа мувофиқ  корхона даромади акс эттирилди:

- Дт 4790 “Ходимларнинг бошқа қарзлари”

- Кт 9330 “Ундирилган жарима, пеня ва устамалар”

2) Ходимга иш ҳақи ҳисоблангач, ундан жарима суммаси ушлаб қолинди:

- Дт 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”

- Кт 4790 “Ходимларнинг бошқа қарзлари”

2. Корхона фойдасига ходимдан ушлаб қолинган суммалар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ҳисоботида иш ҳақидан ушлаб қолинган санада “Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар” сатрларида акс эттирилиши керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика