Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2 нафар 16 ёшга тўлмаган бева бўлган (боқувчисини йўқотган) ёлғиз онанинг даромадларига қандай имтиёзлар қай тартибда тадбиқ этилади?
Корхонада кам таъминлаган ёлғиз она 16 ёшга тўлмаган 2 нафар фарзанди бор аёл ишлайди. Ушбу ходимга Солиқ кодексининг 180-моддаси 10-11 бандларида назарда тутилган солиқ имтиёзидан фойдаланиш мумкинми? Бунинг учун қандай асос ҳужжатлар ёки маълумотларни тақдим қилиш керак? Бунда ходим иш ҳақининг қанча миқдордаги қисми даромад солиғидан озод бўлади?


Ответы экспертов
Ответов: 294
26.05.2017

Икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг даромадлари улар олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲ 4 баравари миқдоридаги қисми солиқ солишдан озод қилинади (СКнинг 180-моддаси 2-қисми 10-банди). Имтиёздан фойдаланиш учун ушбу ходим корхона бухгалтериясига ҳар бир бола учун Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотномани тақдим этиши керак.

Ушбу имтиёз шунингдек икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ва боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар даромадларига нисбатан ҳам қўлланилади. Имтиёз эрнинг (хотиннинг) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, янги никоҳдан ўтмаганлик ҳамда ЎзР Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олинмаслиги ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилган тақдирда берилади (СКнинг 180-моддаси 2-қисми 11-банди).

Агар жисмоний шахс СК 180-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган бир нечта асос бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуққа эга бўлса, унга хоҳишига қараб фақат битта имтиёз берилади (СК 180-моддаси). Яъни, ходима ҳар иккала банд бўйича имтиёзга эга бўлсада, унга имтиёз фақат бир банд асосида – ҳар ойда ЭКИҲ 4 баравари миқдоридаги даромадлари солиққа тортишдан озод этиши шаклида берилиши керак.

Демак, ушбу ходимга имтиёни тадбиқ этишда ва имтиёз қўллаш учун керакли ҳужжатларни тақдим этишда СК 180-моддаси 2-қисмининг ёки 10, ёки 11 – бандига асосланишингиз лозим.

Мисол. 16 ёшдан ошмаган икки нафар фарзанди бор ёлғиз она бўлган ходимнинг январь–апрель ойларидаги меҳнатига ойига 1 610 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 6 440 000 сўмни (1 610 000 х 4) ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

6 440 000 – 599 100 х 4 = 4 043 600 сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–апрель ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

179 730 + (4 043 600 – 2 995 500) х 17% = 357 907 сўм.

Январь-март ойларида 268 430,25 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Апрель ойидаги солиқ суммаси 89 476,75 сўмга (357 907 – 268 430,25) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 34 445 сўмни ((4 043 600 – 599 100) х 1%) ташкил этади.

Январь-март ойларида ШЖБПҲга 25 833,75 сўм ўтказилган, апрель ойида ажратмалар 8 611,25 сўмни (34 445 – 25 833,75) ташкил қилади.

Бюджетга 80 865,5 сўм (89 476,75 – 8 611,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 128 800 сўмни (1 610 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 391 723,25 сўм (1 610 000 – 89 476,75 – 128 800) иш ҳақи олади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика