Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
“Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси олтинчи қисмида устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилиниши белгилаб қуйилган. Агар устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши эллик фоиз бўлган ва давлат рўйхатидан ўтказилганига икки йил тўлмаган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона чет элдан Ўзбекистон Республикасига хом-ашё киргизиб уни давал хом ашёсини қайта ишлаш тўғрисида тузилган шартномага мувофиқ қайта ишловчига буюртмачи сифатида бериб тайёр маҳсулот шаклида қайтариб олса Қонунининг 12-моддаси олтинчи қисмида назарда тутилган имтиёз ўз кўчида қоладими?
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси олтинчи қисмида устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилиниши белгилаб қуйилган. Агар устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши эллик фоиз бўлган ва давлат рўйхатидан ўтказилганига икки йил тўлмаган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона чет элдан Ўзбекистон Республикасига хом-ашё киргизиб уни давал хом ашёсини қайта ишлаш тўғрисида тузилган шартномага мувофиқ қайта ишловчига буюртмачи сифатида бериб тайёр маҳсулот шаклида қайтариб олса Қонунининг 12-моддаси олтинчи қисмида назарда тутилган имтиёз ўз кўчида қоладими?


Ответы экспертов
Ответов: 269
29.05.2017

Йўқ, қолмайди.

Ҳа, ҳақиқатан ҳам «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонунининг (бундан кейин – Қонун) 12-моддаси 8-қисмида назарда тутилганидек, устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида 33 фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан 2 йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистонга олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилинади.

Айтиб ўтилган тартиб Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар[1] томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисида Низомда (бундан кейин – Низом) (ВМнинг 16.05.2011 йилдаги 136-сон қарорига илова) белгилаб қўйилган. Унга биноан:

имтиёзлар ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат мавжуд бўлганда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига божхона расмийлаштирув пайтида берилади (2-банд);

сертификат – маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг технологик жараёнида фойдаланиш учун олиб келинаётган мол-мулкнинг ишлатилишини тасдиқлайдиган ҳужжат (3-банднинг 4-хатбоши);

сертификат ваколатли орган[2] томонидан қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда берилади:

мол-мулкдан бевосита ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш;

ариза берувчининг ишлаб чиқариш майдонида (шу жумладан ижарага олинган майдонда) унинг ходимлари томонидан ишлаб чиқаришнинг асосий технологик жараёнлари амалга оширилиши;

ўзининг (шу жумладан ижарага олинган) асосий ва айланма маблағларидан, шу жумладан жалб этилган молиявий ресурслардан фойдаланиш (4-банд);

эксперт тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ҳужжатларда етарли зарур маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда олиб келинадиган мол-мулкдан ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида фойдаланиш учун шарт-шароитлар мавжудлигини аниқлаш учун ишлаб чиқариш жойининг ўзида ариза берувчининг ишлаб чиқаришини экспертизадан ўтказади, Низомнинг 7-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлардан келиб чиқиб олиб келинадиган мол-мулкдан фойдаланишнинг тахминий муддатини аниқлайди (12-банд);

ишлаб чиқариш экспертизасининг натижалари ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлган тақдирда эксперт томонидан экспертиза далолатномаси тузилади (13-банд);

Айрим ҳолларда, шу жумладан Низомнинг 4-банди талабларига риоя қилинмаганда сертификат беришнинг рад этилиши юзасидан рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда эксперт хулосаси расмийлаштирилади (14-банд).

Юқорида келтирилган нормалардан кўриниб турибдики, корхона буюртмачи сифатида олиб келтирган мол-мулкни хом ашё тариқасида маҳсулот ишлаб чиқариш учун бошқа шахсга қайта ишлашга берса ва кейинчалик тайёр маҳсулот уни ўзига қайтарилса, бундай ҳолат корхонанинг ишлаб чиқариш майдонида унинг ходимлари томонидан ишлаб чиқаришнинг асосий технологик жараёнлари амалга оширилиши, яъни Низом 4-банди 3-хатбошисининг талабига риоя қилинмаганлигидан далолат беради.

Шундан келиб чиқиб, Қонуннинг 12-моддаси 8-қисмидаги имтиёз сиз кўрсатган ҳолатга татбиқ этилмайди. Давлат томонидан ушбу имтиёзнинг берилишидан мақсад, фикримизча, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни (албатта, устав фондида айнан шу инвестицияларнинг улуши камида 33 фоиз бўлганда) ишлаб чиқаришга рағбатлантириш ва бу билан улар орасида ишлаб чиқарувчиларнинг сонини купайтиришдир.

 


[1] Бундай кеийн – корхона.

[2] Яъни «Ўзбекэкспертиза» ОАЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари (Низомнинг 3-банди 9-хатбоши). 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика