Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона (МЧЖ шаклидаги қўшма корхона)нинг чет эллик таъсисчиси устав фондидаги ўз улушини давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йил муддат ичида тўлиқ шакллантирмаса, корхонанинг келгусидаги ҳаракатлари қандай бўлиши лозим?
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона (МЧЖ шаклидаги қўшма корхона)нинг чет эллик таъсисчиси устав фондидаги ўз улушини давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йил муддат ичида тўлиқ шакллантирмаса, корхонанинг келгусидаги ҳаракатлари қандай бўлиши лозим?


Ответы экспертов
Ответов: 294
31.05.2017

Масъулияти чекланган жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил мобайнида устав фондини тўлиқ шакллантирмаганлиги тақдирида, у ўзининг устав фондини амалда тўланган миқдоргача камайтиришини эълон қилиши ва унинг камайтирилганлигини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 19-м. 4-қ.). Бунда таъсисчиларнинг Ўзбекистон резиденти ёки норезиденти эканлигининг аҳамияти йўқ.  

Жамиятнинг тугатилиши фақат устав фондини камайтириш оқибатида унинг миқдори белгиланган минимал миқдор - энг кам ойлик иш ҳақининг қирқ бараваридан («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 14-м. 2-қ.). кам бўладиган тақдирдагина мажбурийдир. Қолган ҳолатларда устав фондини камайтириш йўли билан масала  ҳал этилиши мумкин.

Бироқ, устав фондининг камайтирилишига фақат жамият барча иштирокчилари улушларининг миқдорларини сақлаб қолган ҳолда, уларнинг номинал қийматини камайтириш йўли билан амалга оширилишига йўл қўйилади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 14-м. 2-қ.).

Кўриниб турганидек, ушбу усулни мазкур ҳолатда қўллаш нотўғри бўлади, чунки бунда ўз улушини тўлиқ шакллантирган жамият иштирокчилари манфаатларига зарар етказилишига тўғри келади.

Шу боис, ушбу вазиятда қуйидагича йўл тутиш тавсия этилади.

Дастлаб, устав фондидаги ўз улушини шакллантириш борасидаги мажбуриятини бажармаётган иштирокчини жамиятдан чиқариш талаб этилади. Бу жараён ихтиёрий равишда ёки суд тартибида («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 8-м.) ҳал этилиши мумкин.

Иштирокчини жамиятдан чиқариш билан биргаликда унинг улушини бошқа иштирокчиларга ёки учинчи шахсларга ўтказиш масаласи ҳам белгиланган тартибда  («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 20-м.) ҳал этилмоғи лозим.

Шундан сўнг, жамият тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (матн давомида - Тизим) воситасида қайта давлат рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Бунинг учун, 30 кун ичида жамият устав фонди миқдоридаги, иштирокчилар таркибидаги, уларнинг устав фондидаги улушлари борасидаги ўзгаришларни акс эттирувчи таъсис ҳужжатларини янги таҳрирда қабул қилиниши (ВМҚ 09.02.2017 й. 66-сон 1-ил. 21–б.) ва мажбурий равишда давлат рўйхатидан ўтказилишини талаб этилади (ВМҚ 09.02.2017 й. 66-сон 1-иловасининг 7-ил.).

Қайта рўйхатдан ўтказиш учун Тизим воситасида қуйидаги ҳужжатлар сўровномага илова қилинади:

жамият ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдори, ундаги улушнинг бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;

давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;

улушнинг бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат, ҳуқуқий ворислик, мерос, суд қарори ва шу кабилар) (ВМҚ 09.02.2017 й. 66-сон 1-ил. 13, 21–б.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика