Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. ВМ 03.09.1999й. 414 – сонли Қароридаги “Моддий-техника ва ижтимоий база, шунингдек ходимларни моддий рағбатлантириш” деганда айнан нималар назарда тутилади? 2. Солиқ имтиёзларига эга бюджет ташкилотлари имтиёз сифатида йиғилиб қолган маблағларни қандай қилиб, қайси ҳужжатлар асосида ҳисобдан чиқариши ва унга қандай проводкалар бериши керак?
Бюджет ташкилотлари ВМ 03.09.1999й. 414 – сонли Қарорига мувофиқ солиқ имтиёзларига эга. Мазкур қарорнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган манбалардан қўшимча даромад олаётган бюджет ташкилотлари 2000 йил 1 январдан бошлаб 2018 йил 1 январгача Давлат бюджетига ундириладиган солиқлар ва йиғимларнинг барча турларидан озод қилинсин, бўшаб қолган маблағлар моддий-техника ва ижтимоий базани мустаҳкамлашга, шунингдек уларнинг ходимларини моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилсин. Ушбу имтиёз мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар тўлашга ҳам жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин деб белгиланган.


Ответы экспертов
Ответов: 258
20.06.2017

1.Моддий-техника ва ижтимоий базани мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларнинг аниқ рўйхати қонунчиликда белгиланмаган.

Бюджет ташкилотларининг моддий – техник базаси (кейинги ўринларда–МТБ) унинг фаолият соҳаси ва ихтисослигидан келиб чиқиб аниқланади. Унга бюджет корхонаси ўз фаолият ихтисослиги бўйича фойдаланадиган материаллар ва асосий воситалар киритилади.

Бюджет ташкилотининг МТБ мустаҳкамлаш деганда уни сифатли иш бажариш ва хизмат кўрсатиш учун зарур материаллар билан таъминлаш ҳамда асосий фондларини илғор илмий-техник тараққиётга мос ҳолда тутиб туриш назарда тутилади.  

Ижтимоий базани мустаҳкамлаш – бу ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш бўйича тўлов турларини кенгайтиришдир. Бюджет ташкилотларида унинг ички ҳужжатларида (жамоавий шартнома ва шу кабиларда) белгиланган тўловларгина амалга оширилади.

Умумбелгиланган тартибда моддий рағблатлантиришга иш натижалари билан боғлиқ мукофотлар, устамалар, бонуслар ва бошқа турдаги рағбатлантиришлар киради.

Масалан: 

1) йиллик иш якунлари бўйича мукофот;

2) юридик шахснинг мукофотлаш тўғрисидаги қоидасида назарда тутилган рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар;

3) касб маҳорати, мураббийлик учун тариф ставкаларига ва маошларга устамалар;

4) таътилга қўшимча ҳақлар ҳамда моддий ёрдам (СК 178-моддаси 16-бандида назарда тутилмаган)

5) кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар;

6) рационализаторлик таклифи учун тўлов;

7) меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар (СКнинг 173-моддаси).

Ижтимоий ҳимоя Меҳнат кодекси билан белгиланган барча кафолат ва имтиёзларни ўз ичига олади.

Ижтимоий ҳимояга корхона томонидан ходим манфаатларини кўзлаб амалга оширилган харажатлар, ёки уларни компенсация қилиш киради. Бундай тўловлар одатда меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмайди. Улар қуйидагилардир:

  • озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш;
  • коммунал хизматлар, ходимларга берилган уй-жой ҳақини, уй-жойдан фойдаланиш харажатлари ҳақини, ётоқхонадаги жойлар ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;
  • ходимлар болаларини мактабгача таълим муассасаларида ўқиш ҳақини тўлаш;
  • санаторий-курортларда даволаниш йўлланмалари қийматини, дам олиш, стационар ва амбулаторияга қатнаб даволаниш ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;
  • юридик шахснинг маблағлари ҳисобидан тўланадиган пенсиялар ва нафақаларга қўшимчалар, стипендиялар;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларга темир йўл, авиация, дарё, автомобиль транспорти ва шаҳар электр транспортида юриш бўйича бериладиган имтиёзлар суммаси;
  • ва бошқалар.

Ижтимоий базани мустаҳқамлашга шунингдек ходимлар малакасини ошириш, уларнинг профессионал ва амалий кўникмаларини доимий янгилаб бориш, халқаро тажриба алмашиш, ихтисослик бўйича семинар, конференциялар, форумларда иштирок этиш кабилар ҳам таъсир қилади.

2.Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби Низом (АВ томонидан 13.11.2012 й. 2400-сон билан рўйхатга олинган) ҳамда Йўриқнома (АВ томонидан 22.12.2010 й. 2169-сон билан рўйхатга олинган) билан тартибга солинади.

Бюджет ташкилотларига Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда – жамғарма) қуйидагилар ҳисобига шакллантириш ҳуқуқи берилган:

  • ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно;
  • фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар;
  • бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган маблағларнинг бир қисми;
  • белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар;
  • ҳомийликдан олинган маблағлар (ВМ 03.09.1999 й. 414-сон Қарори 5-банди).

Ушбу жамғарма маблағлари қуйидагиларга сарфланади:

  • аввало вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга;
  • бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларига;
  • ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш тадбирларига.

Бюджет ташкилотлари томонидан маблағларнинг сарфланишини, шу жумладан Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси, унинг ҳудудий органлари ва ҳудудий молия органлари томонидан қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатларга мувофиқ амалга оширилади (ВМ 03.09.1999 й. 414-сон Қарорига илованинг 35-банди).

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг счетлар режасида (АВ 22.12.2010й. 2169-сон билан рўйхатга олган Йўриқномага 25-илова) қуйидаги ўтказмалар назарда тутилган:

Мақсадли имтиёзлар ҳисоби

Хўжалик операцияси

Субсчетлар дебети

Субсчетлар кредити

Бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқ ва тўловлар ҳисоблаб ёзилди

211 "Давр харажатлари"

160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар",

163 "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар",

169 "Бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар" ва бошқалар

Ҳисобланган солиқ ва тўловлар мақсадли фойдаланиш шарти билан ҳисобдан чиқарилди

160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар",

163 "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар",

169 "Бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар" ва бошқалар

285 "Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар"

 

Моддий активлр харид қилиш

Хўжалик операцияси

Субсчетлар дебети

Субсчетлар кредити

Етказиб берувчига аванс тўланди

150 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар"

112 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари"

Етказиб берувчидан асосий восита ва ТМЗни олиш акс эттирилда

072 "Асосий воситаларга бошқа харажатлар "

150 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар"

06 "Бошқа товар-моддий захиралар"

Асосий воситанинг дастлабки қиймати акс эттирилди

01 "Асосий воситалар"

072 "Асосий воситаларга бошқа харажатлар "

Етказиб берувчи билан бутунлай ҳисоб – китоб амалга оширилди

150 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар"

112 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари"

Бюджет ташкилоти юқори турувчи ташкилот билан тасдиқланган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш режасига (сметаси, бюджети) эга бўлиши керак. Амалга оширилган харажатлар бирламчи ҳужжатлар (шартнома, ҳисобварақ-фактура, товар юкхати, бажарилган ишлар далолатномаси ва б.) билан асосланган бўлиши керак.

Жамғармадан мақсадли фойдаланиш

Хўжалик операцияси

Субсчетлар дебети

Субсчетлар кредити

Жамғарма маблағларининг моддий активлар хариди билан боғлиқ бўлмаган бошқа харажатларга сарфланишини акс эттириш

261 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар"

150 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар",

160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар",

163 "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар",

169 "Бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар",

171 "Ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича ҳисоб-китоблар",

173 "Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар" ва б.

Жамғарма ҳисобига олинган моддий активлардан фойдаланиш харажатларини (эскиришини) акс эттириш

261 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар""

02 "Асосий воситалар эскириши"

06 "Бошқа товар-моддий захиралар"

Харажатлар счетини йил охирида ёпилиши

285 "Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар"

261 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар"

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика