Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бетта компанияси имтиёзни шартнома имзоланган кундан куллайдими ёки кайта руйхатдан утган санаданми?
Россиянинг Алфа компанияси Ўзбекистоннинг Бетта компаниясини устав фондидаги 100% улушини сотиб олиш бўйича 2016 йилнинг 15 июнида шартнома имзолашган. Шартнома суммасини 7 йил мобайнида булиб-булиб тулаш шартига келишилган. Биринчи тулов 2016 йил сентябрь ойида амалга оширилган. Бетта компанияси 1.11.2016 йил куни кайта руйхатдан ўтказилган (Инвесторларга сотилиши муносабати билан). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.11.2010 йилдаги ПҚ-1438-сонли Қарорида “Тижорат банклари ихтиёрига ўтган банкрот-корхоналарнинг мулки негизида ташкил этилган хўжалик субъектлари стратегик инвесторларга сотилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сонли 2-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга” деб кўрсатиб ўтилган. Шартнома июн ойида имзоланганига карамай Бетта компанияси ноябр ойида кайта руйхатдан утказилган.


Ответы экспертов
Ответов: 107
10.06.2017

Дарҳақиқат, ЎзР Президентининг ПҚ-1438-сонли Қарори билан, тижорат банклари ихтиёрига ўтган банкрот-корхоналарнинг мулки негизида ташкил этилган хўжалик субъектлари стратегик инвесторларга сотилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида ЎзР Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сонли 2-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланган.

Мазкур нормани қўллашда қуйидаги шартларга риоя қилиниши, яъни:

1. Сотилаётган корхона айнан банк ихтиёрига ўтган банкрот-корхона негизида ташкил этилган бўлиши;

2. Корхона стратегик инвесторга сотилган бўлиши лозим.

Ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарни насияга сотиш шартномасида олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартлари билан бир қаторда товар баҳоси, тўловларнинг тартиби, муддатлари ва миқдори кўрсатилган бўлса, бундай шартнома тузилган ҳисобланади (ФКнинг 422-м. 2-қ.).

Демак, юқоридаги шартларга риоя қилинган ҳолда тузилган шартнома орқали сотилган корхона, мазкур олди-сотди шартномаси тузилиш пайтидан имтиёзни қўллаши мумкин деб ҳисоблаймиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика