Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қўшма корхонанинг 2017 йил 1 чорак учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби келтирилган маьлумотлар асосида қандай тартибда тўлдирилади?
Устав фондидаги чет эл улуши 300 минг АҚШ доллар бўлган қўшма корхона (ХХТУТ 21242) 2017 йил январь ойида ташкил этилди ва у ягона солиқ тўловчиси ҳисобланади. 2017 йил 1 чорак якунларига кўра, қўшма корхонанинг молиявий кўрсаткичлари қуйидагича: ишлаб чиқариш фаолиятидан соф тушум – 100 млн.сўм, улгуржи савдо фаолияти – 15 млн. сўм, чакана савдо фаолияти - 10 млн.сўм, бошқа даромадлар – 5 млн. сўм.


Ответы экспертов
Ответов: 294
09.06.2017

Ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботи шакллари (АВда 22.03.2013й. 2439-сон билан рўйхатга олинган), жумладан “Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби” шакли корхоналарнинг ташкилий – ҳуқуқий шакли, таъсисчиларининг қайси давлатга тегишлилигидан қатъий назар, ЯСТ тўловчиси бўлган юридик шахлар учун бир хилда амал қилади. Яъни қўшма корхона бўлган юридик шахс ҳам, ўз устав капиталида чет эл улушига эга бўлмаган корхона ҳам белгиланган шаклдаги Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини умумий қоидага асосан тўлдиради.

Маълумот тариқасида айтиш керакки, 2017 йил 1 январдан бошлаб корхоналарни ходимларнинг ўртача йиллик сонига қараб микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритиш мақсадида Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг таснифлагичига (ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига 1-илова) амал қилиш лозим. Фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича ходимларнинг чекланган сони Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) кодига қараб белгиланган, яъни эндиликда ХХТУТ коди кичик бизнес субъектини белгилаш учун ишлатилмайди.

Сиз келтирган маълумотлардан маълумки, корхонанинг асосий фаолият тури – ишлаб чиқариш. Асосий фаолият тури - юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолияти (СКнинг 22-моддаси). Шу сабабли ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тўлдиришда 010-сатри 1-устунида ушбу фаолиятдан олинган тушумни, 2-устунида ўсиш тартибида улгуржи савдо фаолиятидан олинган тушум суммасини, 3-устунида эса – чакана савдодан тушумни акс эттириш лозим.

Ҳисобот давридаги бошқа даромадлар ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 010-сатри, шунингдек, даромад туридан келиб чиқиб тегишли сатрларида; ЯСТ ҳисоб-китобининг эса 030-сатрида акс эттирилади. Бошқа даромадларга асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкалари бўйича солиқ солинади (СКнинг 353-моддаси).

Ҳар бир фаолият учун тегишли ЯСТ ставкаларини ҳисоботнинг 070-сатрида тегишли устунларда кўрсатиш керак. Ишлаб чиқариш ва улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи корхоналар учун ЯСТ ставкаси 2017 йил учун 5% миқдорида белгиланган (ПҚ-2699-сон Қарорга 10-1 ва 10-2-иловалар).

Ҳисоботни тўлдиришда инобатга олиш керакки, маҳсулот таннархидан паст нархда реализация қилинганда ялпи тушумга реализация қилинган товарларнинг таннархи киритилади (СКнинг 355-моддаси 2-қисми 1-банди). Таннархидан паст нархда реализация қилиниши натижасида кўрилган зарар миқдори ЯСТ ҳисоб-китобининг 025-сатрида акс эттирилади.

Корхона кичик тадбиркорлик субъекти бўлса, янги ташкил этилган корхона сифатида давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 6 ой давомида ер солиғининг 3 баравар суммаси тарзидаги ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олмасдан ЯСТ тўлайди (АВ томонидан 03.03.2011 й. 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2-банди "г" кичик банди).

Корхона давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 6 ойлик муддат тугаган ойдан кейинги ойдан бошлаб ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлай бошлайди.

Шунингдек, Камолот" Ўзбекистон ёшлар ижтимоий ҳаракатининг маҳаллий бўлинмалари билан ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида шартнома тузилган бўлса, фақат ишлаб чиқариш фаолияти учун ҳисобланган ЯСТ суммасидан 8%ини ушбу жамғармага ажратмалар тўлайди, савдо фаолиятлари учун ҳисобланган ЯСТдан ажратмалар тўланмайди, ҳисобланган Камолотга ажратма суммасини ЯСТ ҳисоб-китобининг 160-сатрида акс эттирилади.

Келтирилган маълумотлар тўлиқ бўлмаганлиги сабабли бошқа устун ёки сатрларни қандай тўлдириш лозимлигини айта олмаймиз. Корхона ишлаб чиқарувчи эканлигини инобатга олсак, у учун белгиланган солиқ имтиёзлари бўлиши мумкин, масалан ишлаб чиқарадиган маҳсулот тури, маҳаллийлаштириш дастурига киритилганлиги, уни экспорт қилиниши, ёки ишлаб чиқариш жараёнида янги технологик ускунадан фойдаланишига қараб, корхона тегишли имтиёзлардан фойдаланиши мумкин, бундай ҳолда ҳисоботда имтиёзни акс эттириш зарур бўлади.

Шунингдек, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи ва қонун ҳужжатларида тасдиқланадиган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар учун айрим солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар назарда тутилган, улардан ЎзР Президентининг 10.04.2012 й. ПФ-4434-сон Фармони билан белгиланган талабларга жавоб берадиган корхоналар фойдаланиши мумкин.

2017 йил 1-чораги учун ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисоботни тўлдиришга доир тавсиялар “Солиқ ва божхона хабарлари” 2017 йил 4 апрель 14-сонида батафсил мисоллар билан ёритилган. Ушбу материал асосида барча имтиёзлар, уларни қандай тадбиқ этиш ва ҳисоботда акс эттириш мумкинлиги ҳақида маълумотлар мисоллар билан келтирилган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика