Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қарз шартномасида банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича 9% миқдорида фоизларни белгилаш афзалми ёки йўқми? Бунда қарз берувчи-юридик шахс ДСИга қандай ҳисоботларни топшириши керак бўлади ва таъсисчида қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Кичик корхона ўз таъсисчиси - жисмоний шахсга июль ойида келаси йил охирида қайтариш шарти билан 90 млн. сўм фоизсиз қарз бермоқчи. Таъсисчи корхонада ишламайди.


Ответы экспертов
Ответов: 264
16.06.2017

Фуқаролик кодексига асосан фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар ўз фуқаролик ҳуқуқларига ўз эркларига мувофиқ эга бўладилар ва бу ҳуқуқларини ўз манфаатларини кўзлаб амалга оширадилар. Улар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар (ФКнинг 1 ва 354-моддалари).

Қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга (ФКнинг 734-моддаси). Заём шартномаларида фоизларни мажбурий тартибда ўрнатиш амалдаги қонун хужжатларида кўзда тутилмаган.

Шунинг учун заём шартномаси бўйича фоизлар ставкасини сизлар мустақил равишда иккала тарафни қаноатлантирадиган миқдорларда ўрнатишга, ёки қарзни умуман фоизсиз беришга ҳақлисизлар.

Солиқ кодекснинг 135-моддасида кўзда тутилган фоизсиз заёмлар бўйича Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда қарз олувчининг даромадини аниқлаш тартиби Солиқ кодекснинг V-бўлими «Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи»га тегишли бўлиб, ушбу бўлимнинг талаблари жисмоний шахларга нисбатан тадбиқ этилмайди.

Бу дегани, юридик шахс жисмоний шахсга қайтариш шарти билан фоизсиз қарз берганида, жисмоний шахсда текин олган мулкий ҳуқуқлар кўринишдаги солиққа тортиладиган даромадлар юзага келмайди. Тегишинча бунда жисмоний шахсда солиқ оқибатлари ҳам келиб чиқмайди.

Юридик шахс томонидан жисмоний шахсга қайтариш шарти билан берилган фоизсиз заёмлар бўйича маълумотлар солиқ ҳисоботларида акс эттирилмайди.

Агарда, юридик шахс жисмоний шахсга фоизли даромад тўлаш шарти билан қарз берганида, қарз берувчи – юридик шахсда фоизлар тарзидаги даромадлар юзага келади. Юридик шахснинг фоизлар тарзидаги даромадлари бошқа даромадлар таркибига қўшилади.

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари томонидан бошқа даромадлар жами даромадга қўшилган ҳолда Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғига тортилади.

Ягона солиқ тўловчилари томонидан эса бошқа даромадлар ялпи тушум таркибига қўшилган ҳолда асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкалари бўйича солиққа тортилади.

Тегишинча юридик шахснинг фоизли даромадлари юқоридаги солиқ турларнинг солиқ ҳисоботларида акс этитирилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика