Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бизнинг кичик корхона Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2000й. «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 245-сонли қарорининг 4-банди а-кичик бандида белгиланган валюта тушумини келиб тушишининг қайси муддатларига амал қилиши лозим? Марказлатирилган ва марказлаштирилмаган экспорт ибораларига таъриф берсангиз? Корхона суғурта полиси орқали экспортни амалга оширган санадан бошлаб 80 кундан сўнг валюта тушуми амалга ошса, корхонада бирор-бир жавобгарлик юзага келадими?
Бизнинг кичик корхона (ИФУТ-13.93.0) ўзида ишлаб чиқарилган гилам маҳсулотларининг экспорти билан шуғулланади.


Ответы экспертов
Ответов: 208
19.06.2017

Адлия вазирлигида 15.10.1998й. 832-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси божхона органларида ташқи савдо контрактларини ҳисобга қўйиш Тартибига асосан, марказлаштирилган контракт деганда ҳукумат номидан ёки унинг кафолати остида давлат эҳтиёжлари учун зарур ҳажмларда экспорт ва импорт товарларини етказиб беришга тузилган контракт тушунилади. Марказлаштирилган контрактлар асосида экспорт қилинган товарларга марказлаштирилган экспорт тушунчаси берилади. Тегишинча, давлат эҳтиёжлари учун бўлмаган барча турдаги тижорат корхоналар номидан тузилган экспорт контрактлари асосида ортилган товарлар марказлаштирилмаган экспортга киради.

Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли корхоналар томонидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлган экспорт контраклари бўйича экспорт қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар учун валюта тушуми тушиши муддатлари амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак (ВМнинг 29.06.2000й. 245-сонли қарори, 4-банди, а-кичик банди).

Сизнинг ҳолатда суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлган экспорт контракти бўйича экспорт қилинган маҳсулотлар учун валюта тушуми тушиши белгиланган 180 кун ўтгандан кейин 60 банк кунидан қўпроққа кечикишига йўл қўйилганида корхонангизга нисбатан жарима қўлланиши мумкин.

Жарималар қуйидаги миқдорларда ундирилади:

- валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;

- валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечикканда - қўшимча равишда тушмаган валюта маблағлари суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда;

- валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 365 кундан ортиқ муддатга кечикканда - қўшимча равишда тушмаган валюта маблағлари суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда.

Агарда кичик бизнес субъекти томонидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлган экспорт контракти бўйича экспорт қилинган маҳсулотлар учун валюта тушуми амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 80 кун ичида келиб тушадиган бўлса, бундай корхонага нисбатан жарима қўлланилмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика