Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚС суммаси қандай ҳисоб китоб қилинади? Бунда қурилиш материалларини сотиб олишда тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинадими?
2017 йил 1 апрелдан бошлаб ЯСТ тўловчилари қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚС тўлаши лозим.


Ответы экспертов
Ответов: 232
28.06.2017

2017 йил 1 апрелдан бошлаб ЯСТ тўловчилари учун қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚСни тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолади (СКнинг 349-моддаси). Яъни бундай қурилиш-монтаж ишлари ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда буюртмачига тақдим этилиши лозим.

Курилиш материалларини сотиб олиш пайтидаги тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади. СКнинг 218-моддасига мувофиқ, агар товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи ҚҚС тўловчиси бўлса ва ушбу товарлардан (ишлардан, хизматлардан) солиқ солинадиган оборотлар мақсадида фойдаланилса, олинган товарларга (ишларга, хизматларга) етказиб берувчи томонидан ёзилган ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжатда ҚҚС алоҳида ажратиб кўрсатилган бўлса, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини аниқлашда товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС солиқ солинадиган оборот бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан СКнинг 218-моддасига мувофиқ ҳисобга олинадиган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (СКнинг 224-мод.).

Масалан 2017 йил 2-чораги давомида марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари қиймати 100 млн. сўмни ташкил этадиган бўлса, ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда буюртмачига 120 млн. сўм тақдим этилади (100*1,2=120).

Курилиш материалларини сотиб олиш пайтидаги тўланган ҚҚС суммаси 5 млн. сўмни ташкил этадиган бўлса, пудратчи бюджетга 15 млн. сўм ҚҚС суммасини ўтказиб беради (20-5).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика