Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қўшма корхона ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиш учун импорт асосида маҳсулотларни олиб келишида «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги конуннинг 12-моддаси ҳамда Божхона кодексининг 297-моддаси 9-10 бандларида қайд этилган божхона имтиёзларидан фойдаланиши мумкинми?
2017 йил 12 март куни Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаетган юридик шахс Хитой Республикасида фаолият юритаётган юридик шахс билан биргаликда Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил қилишди. Қўшма корхонанинг 700 минг АҚШ долларик устав фондида чет эл корхонасининг улуши 320 минг АҚШ долларни (45.71 фоизни) ташкил қилади. Қўшма корхонанинг асосий фаолият тури «Кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқариш». Маҳсулот ишлаб чиқариш учун қўшма корхона импорт асосида «Пальма еғи», «Ун», «Ароматизаторлар» «Сарбитол», шунингдек гофрокоробкаларни ясаш учун қоғоз маҳсулотларини валютага харид қилади.


Ответы экспертов
Ответов: 232
03.07.2017

Устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида 33 фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун божхона ҳудудига олиб кириладиган мол-мулкка божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари берилган (Божхона кодексининг 297-моддаси 9-банди).

Сизлар ташкил этган қўшма корхонанинг устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши 45,71 фоизни, яъни 33 фоиздан юқорини ташкил этади. Демак ушбу қўшма корхона ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун импорт хом ашё маҳсулотларини божхона ҳудудига олиб кираётганида юқорида келтирилган божхона имтиёзларидан фойдаланиши мумкин.

Юқоридаги божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш учун импортер корхона ВМнинг 22.05.2013й. 139-сон билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибда олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаши лозим.

Олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун божхона органларига «эркин муомала учун чиқариш» режимига божхона расмийлаштируви пайтида экспорт божхона юк декларациясини ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатни ва Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудигача қилинган харажатларни (қиймат ва тўловларни) тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этилади.

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган қийматига берилади. Олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланмаган қийматига божхона тўловлари ҳисоблаб чиқилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика