Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Хизматлар чет эл валютасида нархланиб, тўловлар сўмда амалга оширилганди, курс фарқи шаклланадими? 2.Ижобий курс фарқи шаклланганда, ПҚ-2042 бўйича ЯСТдан имтиёзни қўллай оламизми? 3.22-сон БҲМС га асосан 1-усулни танлаган ҳолда бухгалтерияни олиб боришга корхона ҳаклими?
Корхона (МЧЖ) асосий фаолияти "Дастурий таъминот яратиш". ПҚ-2042 бўйича 2020 йилгача ЯСТдан имтиёзга эга ва миллий реестрга киритилган. Корхона мобиль алоқа телефонлар компанияларига (Usell, UMS, Perfectum) хизмат кўрсатиб келади. Ва улар томондан ҳам маълум хизматлар кўрсатилади. Уларга хизмат учун ҳисобварақа тақдим этилганда икки валютада акс эттирилади: АҚШ долларида ва ўша кундаги курс бўйича сўмда. Масалан: 03.05.2017 йилда счёт-фактура берилди - 250 АҚШ долл.га, курс уша куни 3846.33. Улардан, яъни мижозлардан 06.06.2017 йилда 250 АҚШ долл. 3874,48 курс бўйича пул келиб тушди. Компаниялар томондан кўрсатилган хизматлар ҳам шу тарзда амалга оширилади.


Ответы экспертов
Ответов: 362
03.07.2017

1. Маҳсулот (иш, хизмат) ларга чет эл валютаси эквивалентида баҳо (тариф) белгилайдиган, тўловларни эса, миллий валюта - сўмда оладиган хўжалик юритувчи субъектлар, маҳсулот (иш, хизмат) ларни сотиш санасидан тўлов келиб тушган (амалга оширилган) санасигача бўлган даврда Марказий банк курсининг ўзгариши сабабли вужудга келган ижобий курс фарқини 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" счётига, салбий курс фарқини эса 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" счётига олиб боради (АВ 17.09.2004й. 1411-сон Низомнинг 13-банди).

Хўжалик юритувчи субъектлар ҳар ойда баланснинг валюта моддаларини ҳисобот ойининг охирги кунига ва Марказий банк курси бўйича хўжалик операцияларини содир этиш санасига қайта баҳолашни амалга оширадилар. Аммо корхонангиз ўз хизматларига нархларни чет эл валютасида белгилаб, тўловни сўмда қабул қилганлиги сабабли улар бўйича ҳар ой якунида эмас, балки иккита санада валюта курсларини қайта баҳолашни амалга ошириши мумкин: дастлаб ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санада, кейин эса пул маблағлари олинган санади. Юзага келган валюта курслари фарқи албатта даромад ёки фойда тарзида молиявий натижага олиб борилиши лозим.

Аммо, корхонангиз валюта курсларини қайта баҳолашни ҳар ой якунида амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилса, у бунга ҳақли, бу қонун бузилиши сифатида қаралмайди.

Валюта курсларини қайта баҳолаш усули (ҳар ой якунида ёки операциялар амалга оширилган саналарда) ҳисоб сиёсатида кўрсатилиб кетилиши керак.

2. Йиғилган ижобий курс ва салбий курс орасидаги фарқ мусбат бўлса, у бошқа даромад сифатида ЯСТга тортиладиган базага киритилади (СК 355 ва 132-моддалари). Корхонангиз ЯСТ бўйича имтиёзга эга бўлганлиги сабабли солиққа тортилиши лозим бўлган бошқа даромадлар ҳам ЯСТдан озод этилади.

3. Сиз томондан берилган умумий маълумотлардан келиб чиқиб, гап курс фарқларини ҳисобдан чиқариш усуллари ҳақида деб тахмин қилиш мумкин. Агар шундай бўлса, курс фарқларини бевосита киритиш усули ёки жамғариш усули билан молиявий натижаларга ҳисобдан чиқариш мумкин. Қайси усулни танлаш корхона ихтиёрига берилган. Қўлланилаётган усул албатта корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши керак (22-сон БҲМС 20-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика