Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Хўжалик юритувчи субъектга мажбурий ижро бюросидан ходимларнинг коммунал қарздорлиги бўйича маълумотнома йиғиш, тўловларини амалга ошириш ва бу ҳақда ҳар ой жадвал кўринишида маълумот бериш бўйича талабномаси нечоғлик ҳаққоний?
Хўжалик юритувчи субъектга мажбурий ижро бюросидан ходимларнинг коммунал қарздорлиги бўйича маълумотнома йиғиш, тўловларини амалга ошириш ва бу ҳақда ҳар ой жадвал кўринишида маълумот бериш бўйича талабномаси нечоғлик ҳаққоний?


Ответы экспертов
Ответов: 107
22.07.2017

Ходимларнинг коммунал тўловлар бўйича мажбуриятлари тегишли шартномаларга асосан вужудга келган ва ходимларнинг ўзлари томонидан бажарилиши лозим (ФК 234, 236-моддалари). Мажбурият унда тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар (учинчи шахслар) учун бурчлар ҳосил қилмайди (ФК 235-м. 4-қ.).

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисидаги Низомнинг (ЎзР Президентининг ПҚ-3016-сон 2017 йил 30 майдаги қарорига 4-илова) Бюрони ҳуқуқларига оид 11-бандида ҳам ходимларнинг қарздорлиги учун корхонадан ҳар ойлик маълумот талаб қилиб олиш ваколати белгиланмаган.

Аксинча, давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас (“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 34-м. 1-қ.).

Давлат органлари тадбиркорлик субъектларидан қонунларда назарда тутилмаган ҳар қандай ахборотни, шу жумладан ҳисобот, маълумотлар, маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилишларига йўл қўйилмайди. Бундай ҳаракатларни содир этган мансабдор шахслар маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади (ЎзР Президентининг  ПҚ-100-сон 15.06.2005 йилги Қарорининг 7,8-б.б.).

Жумладан, тадбиркорлик субъектларидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳисоботни, шунингдек ўзга ҳужжатларни талаб қилиб олиш мансабдор шахслар ва хизматчиларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда маъмурий жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 241-10-м. 1-қ.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика