Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Автомобил йўллари қурилишида корхона томонидан сифатсиз бажарилган ишларга сарф этилган қўшимча харажатлар корхонанинг харажатлар таркибига қай тартибда киритилади? Бундай харажатларга қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади? Умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи корхона учун қўшимча қилинган харажатларнинг солиқ оқибатлари қандай?
Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг асосий иқтисодий фаолияти йўллар ва шосселар қуриш (ИФУТ 42110). Корхона томонидан бугунги кунга қадар вилоятимизнинг турли ҳудудларида автомобил йўллари ва шосселарни «асфальт» тўшама билан қоплаш ишларини тўлиқ бажариб келмоқда. Корхонамиз томонидан бажарилган қурилиш (автомобил йўлларга “асфальт” тўшама қоплаш) ишлари ўрнатилган тартибда Ишчи ва Давлат комиссиясига тақдим этилмоқда. Корхонамиз томонидан 10 000,0 млн.сўмлик бажарилган қурилиш ишларидан 200,0 млн. сўмлик қисми қурилиш ишлари меъёрий қоидаларга мос келмаганлиги сабабли (бажарилган ишлар сифати қониқарсиз) Ишчи ва Давлат комиссияси томонидан қабул қилинмади. Корхона мазкур бажарилган ишлар ҳажмидан умумий ҳолатда (қўшимча қилинган харажатларни инобатга олган ҳолда) 500,0 млн. сўм соф фойда кўрган. Ишчи ва Давлат комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилинмаган қурилиш объектидаги «асфальт» тўшама қисми тўлиқ кесиб олиб ташланди ва янгитдан «асфальт» тўшама ётқизилди. Корхона томонидан тўлиқ кесиб олиб ташланган «асфальт» тўшама қопламасига қўйидаги харажатлар қилинган эди, жумладан: - «асфальт» қопламасининг таннархи – 100 млн.сўм; махсус техника ва транспорт харажатлари – 80 млн.сўм; иш ҳақи ва ажратмалар миқдори – 20 млн. сўм. Шунингдек, бажарилаётган қурилиш ишлари меъёр даражасида ва сифатли бўлишини таъминлаш мақсадида, смета ҳужжатларида кўрсатилган меъёрдан ортиқча, корхона томонидан қўшимча ўз маблағи ҳисобидан 50,0 млн.сўмлик транспорт ва механизмлар ишлатилган.


Ответы экспертов
Ответов: 51
01.08.2017

Ишчи ва Давлат комиссияси томонидан бажарилган ишлар қабул қилинмаганида дефект (нуқсон)ларни аниқлаш далолатномаси тузилади. Ушбу далолатнома қурилишдаги камчиликларни тўғрилашга ва қайта тиклашга асос бўлиб хизмат қилади.

Асфальт тўшаманинг кесиб олиб ташланган қисми бухгалтерия ҳисобида ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар деб қаралади. Яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишларни камайтириш мақсадида кесиб олиб ташланган асфальт тўшама таркибидаги қайтариладиган чиқиндиларни ажратиб олиш ва уларни баҳолаш лозим.

Маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги элементлар билан гуруҳларга ажратилади:

Маҳсулот таннархига киритиладиган моддий ресурслар харажатларидан қайтариладиган чиқиндилар уларнинг амалда сотилиши, фойдаланилиши ёки омборга кирим қилиниши нархи бўйича чиқариб ташланади (Низомнинг 1.1.11-банди).

Солиқ кодексининг 142-моддасига кўра, қайтариладиган чиқиндилар деганда хом ашё (материаллар), ярим тайёр маҳсулотлар, иссиқлик берувчи ва бошқа турдаги моддий ресурсларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган, бошланғич ресурсларнинг истеъмолбоплик хусусиятларини (кимёвий ёки физик хоссаларини) қисман йўқотган ва шу туфайли харажатлар ошиб кетган (маҳсулот чиқиши камайиб кетган) ҳолда фойдаланиладиган ёки белгиланган мақсади бўйича фойдаланилмайдиган қолдиқлари тушунилади. Моддий харажатлар суммаси қайтариладиган чиқиндилар қийматига камайтирилади.

Қайтариладиган чиқиндилар қуйидаги тартибда баҳоланади:

1)агар чиқиндилардан асосий ёки ёрдамчи ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкин бўлса-ю, лекин бунда харажатлар ошиб кетса (тайёр маҳсулот чиқиши камайиб кетса), эҳтимол тутилган фойдаланиш нархида;

2) агар бу чиқиндилар четга сотилса, сотиш нархида (Солиқ кодекси 142-моддаси).

Яъни Сизнинг корхонангиз мисолида, асфальт тўшамасининг таннархи ишлаб чиқариш учун қилинган барча моддий харажатлар, ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, ижтимоий суғуртага ажратмалар, ишлаб чиқаришдаги асосий фондлар ва номоддий активлар амортизацияси ва бошқа ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлган харажатлардан шаклланади, ундан қайтариладиган чиқиндилар қиймати чиқариб ташланиши керак.

Шунингдек, яроқсиз маҳсулотлар таркибида қайтариб олиб ишлатишга яроқсиз чиқиндилар ҳам бўлиши мумкин. Ушбу ҳолат юзага келишига сабабчи бўлган моддий зарар етказган айбдор ходимларни аниқлаб, бундай зарарни улар ҳисобидан ундириш лозим. Агар айбдорларни аниқлаш имкони бўлмаса, у ҳолда бу харажатлар корхонанинг зарарига олиб борилади, молиявий натижаларни шакллантиришда бошқа операцион харажатлари таркибига киритилади (Низомнинг 2.3.2-банди).

Бундай операцион харажатлар Солиқ кодекси 147-моддаси 20-бандига кўра солиқ солиш базасидан чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 147-моддасига мувофиқ чегириб ташланмайдиган харажатларни амалга ошириш мақсадида олинган мол-мулк бўйича ҚҚС суммаси ҳам ҳисобга олинмайди (Солиқ кодекси 219-моддаси 6-банди).

Бухгалтерия ҳисобида ушбу ҳолатлар бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари берилади:

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Дебет

Кредит

Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришда аниқланган тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишларнинг ҳисобдан чиқарилиши

2610 Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

2010 «Асосий ишлаб чиқариш»,

2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

Яроқсиз маҳсулотни тузатишдан олинган қайтариладиган чиқиндиларнинг (фойдаланиш мумкин бўлган баҳосида ёки сотиш нархида) кирим қилиниши

1090 «Бошқа материаллар»

2610 «Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

Қайтариладиган чиқиндилар асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришга қайта йўналтирилиши

2010 «Асосий ишлаб чиқариш», 

 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

1090 «Бошқа материаллар»

Яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар моддий зарар етказган айбдор ишчилар ҳисобига ҳисобдан чиқарилди

4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»

2610 «Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

Айбдор шахслар аниқланмаган ва зарарларни ундириш мумкин бўлмаган ҳолларда қайта ишлатишга батамом яроқсиз чиқиндиларнинг корхона харажатларига олиб борилиши

9430 «Бошқа операцион харажатлар»

2610 «Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика