Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар мехнатни мухофаза килиш хизмати эмас, факат мутахассис лавозими жорий этилганда кандай булади?
http://vopros.norma.uz/question/8864 шу ссылкада берилган савол-жавобни давоми, хорожий катта корхонамиздаги хукукшуносимиз, бизда факат: Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилган, хизмат эмас - деб такидламокда. Олдиндан рахмат.


Ответы экспертов
Ответов: 277
30.07.2017

Йўқ, мумкин эмас.

«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни (бундан кейин – Қонун) 12-моддасининг 1 ва 2-қисмларида белгиланганидек, ходимларининг сони 50 киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ишлаб чиқарувчи корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш (ММҚ) талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида ММҚ хизмати ташкил этилади ёки ММҚ бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Ходимларининг сони кам бўлган ташкилотда бундай хизматни ташкил этиш ёки лавозимни жорий этиш масаласи иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда ҳал этилади.

ММҚ хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмаси бўлиб, у бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади (Қонун 12-моддасининг 3-қисми). Ушбу норма ММҚ бўйича мутахассисга ҳам тааллуқли. Бундай мутахассиснинг фаолияти самарадорлигининг муҳим кафолати бўлиб, унинг бевосита ташкилот раҳбарига бўйсуниши ҳисобланади. Раҳбарлари таркибий бўлинмалардаги ММҚ қоидаларининг бузилиши тўғрисидаги маълумотлар тарқалиб кетишидан манфаатдор бўлмаган, таркибида  бир нета таркибий бўлинмаси бор йирик корхоналарда ММҚ бўйича мутахассиснинг мустақил бўлиши маъқулдир.

ММҚ хизмати мутахассислари ММҚ қоидалари ва нормаларига барча ходимлар томонидан риоя этилишини назорат қилиш, таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, шунингдек ММҚ масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузаётган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида ташкилот раҳбарига тақдимномалар киритиш (Қонун 12-моддасининг 4-қисми) ва бир  қатор бошқа ҳуқуқларга (масалан, АВ томонидан 1996 йил 14 августда 273-сон билан рўйхатдан ўтказилган Намунавий низомга қаранг) эга.

Ўз-ўзидан келиб чиқадики, бундай ваколатларга ММҚ бўйича мутахассис ҳам эга бўлади. Бундай ҳолда ўзгача фикр бўлиши мумкин эмас!

Демак, ММҚ хизмати каби ММҚ бўйича мутахассис ҳам ташкилотнинг бошка бир бўлимга бириктирилиб, шу бўлимнинг бошлиғига бўйсуниши қонунга зид ва бунга йўл қўйилмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика