Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган алоҳида бир ходимнинг Ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган ҳар кунги ишнинг бошланиши(соат 09:00) ва тугаш вақти(18:00)ни вақтинчалик муддатга масалан, бир ойга бир соатга олдинга суришда, яъни 08:00-17:00 қилиб белгилашда: 1. қандай асос талаб қилинади; 2. нималарга эътибор бериш керак; 3. қандай расмийлаштирилади?


Ответы экспертов
Ответов: 440
31.07.2017

Мурожаатингизда кўрсатиб ўтилган холат – мослашувчан иш вақти режими асосида ишлаш тўғрисида таъкидланган.

Бу иш вақтидан фойдаланишнинг шундай вариантики бунда ходим унга белгиланган иш вақти нормасини иш куни давомида ўзи бошқариб боради. Бу ҳолда иш берувчи билан эришилган келишувга боғлиқ ҳолда унга кундалик иш бошланиши ва якунланишини, ишдаги танаффуслардан фойдаланиш вақтини мустақил белгилаш имконияти берилади. Ўз мазмунига кўра мослашувчан иш вақти режими қуйидаги таркибий элементларни ўз ичига олади.

Қайд этиб қўйилган иш вақти – бу иш куни давомида ходим ўз иш жойида меҳнат қилиши шарт бўлган иш вақтининг муайян қисми. Қайд этиб қўйилган иш вақтининг муддати ишлаб чиқариш жараёни нормал бориши ва хизмат билан боғлиқ алоқаларни амалга ошириш учун зарур бўлган вақт билан тайин этилади.

Ўзгарувчан иш вақти – бу ходим иш куни ишни бошлаш ва якунлаш вақтини ёки ишдаги танаффусни бошлаш ва якунлаш вақтини ўзи белгилайдиган иш вақтининг бошқа қисми.

Мослашувчан иш вақти режими ҳар доим фақат томонларнинг келишувига биноан ва одатда, якуний натижалар бўйича меҳнат ҳақи тўланадиган ходимларга белгиланади ҳамда қолган ходимлар меҳнатига бевосита боғлиқ эмас.

Томонлар келишувига биноан бундай режимда ишлаш учун меҳнат шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритилиб   буйруқ билан расмийлаштирилиши зарур.    

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика