Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Штат жадвалида буг козончи (котельщик) урнини яратиш мумкинми?
Корхонамиз МЧЖ, томат ва консерва махсулотларини ишлаб чикариш билан шугулланади. Ishlab chiqarish jarayonida har kuni bug` qozonidan (котель) foydalaniladi. Bu ish o`ziga yarash mas'uliyat talab qiladi shuning uchun shtat jadvaliga yangi lavozim kiritish tartibi qanday va bu kasbni nima deb rasmiylashtirish kerak (Bug` qozonga hizmat ko`rsatuvchi mutahassis yoki o`t yoquvchi, qozonxonalarga xizmat ko'rsatish bo'yicha mexanik)


Ответы экспертов
Ответов: 440
04.08.2017

1. “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификаторини тасдиқлаш тўғрисида” 2015 йил 18 июндаги 164-сон қарори билан Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори тасдиқланган ва 2015 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилган.

Мазкур қарорнинг 3-бандида:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва илмий марказларнинг асосланган таклифларидан келиб чиқиб, шунингдек меҳнат бозорида янги касблар ва лавозимлар пайдо бўлишини ҳисобга олиб Классификаторга белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилган.

Ушбу Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори (кейинги ўринларда ХАЛИКК-2015 деб аталади) хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларини тизимлаштириш, ишчиларнинг иш разрядлари диапазонини ва хизматчиларнинг лавозимлари тоифаларини белгилаш, шунингдек таълимнинг йўналиши ва даражасига қўйиладиган талабларни аниқлаш учун мўлжалланган.

2. ХАЛИКК-2015 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ўрнига ишлаб чиқилган.

3. Ушбу ХАЛИКК-2015 дан:

корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) меҳнат шартномалари ва штат жадвалларини тузишда, ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни киритишда, меҳнат шартномалари бўйича буйруқларни расмийлаштиришда, лавозимлар ва касбларни ходимларнинг тегишли тоифаларига киритишда, пенсияга доир имтиёзлар ҳуқуқини аниқлашда хизматчиларнинг лавозимлари ва ишчиларнинг касблари номларини стандартлаштириш ва бирхиллаштириш;

таълимнинг даражаси ва йўналишини ҳамда ходимларнинг малака тоифасини ҳисобга олган ҳолда кадрларни самарали равишда жой-жойига қўйиш;

ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг ҳозирги даражасидан ва ривожланиши истиқболларидан келиб чиқиб, замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи, янгича фикрлайдиган кадрларни аниқ мақсадни кўзлаб тайёрлаш;

турли ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги ташкилотларда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини тузиш;

меҳнатни ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва унинг статистикасини юритиш;

ходимлар билан ишлашни ташкил этиш соҳасида ахборотни қайта ишлаш;

банд аҳолини фаолият (машғулот) турлари бўйича тақсимлаш;

халқаро даражада ижтимоий-меҳнат соҳасидаги статистика маълумотларини таққослаш учун фойдаланилади.

Классификатор тармоқ тариф-малака маълумотномаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш учун асос бўлади.

 4. Ушбу ХАЛИКК-2015:

хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш юзасидан - ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этишда, меҳнат шартномалари тузишда, буйруқларни расмийлаштиришда, хизматчиларнинг лавозимларини ходимлар тоифаларига киритишда мажбурий ҳисобланади;

ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича тариф разрядларини белгилаш юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади), хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий ҳисобланади, бошқа ташкилотлар учун эса - тавсия хусусиятига эга.

таълим йўналиши юзасидан - барча ташкилотлар учун тавсия хусусиятига эга.

5. ХАЛИКК-2015 га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (актуаллаштириш) вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар (кейинги ўринларда фойдаланувчилар деб аталади) таклифлари асосида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

6. ХАЛИКК-2015 ни актуаллаштириш учун фойдаланувчилар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги номига қуйидаги маълумотлар илова қилинган буюртманомани юборадилар:

a) ХАЛИКК-2015 га киритиш ёки ХАЛИКК-2015 дан чиқариб ташлаш учун тавсия этилаётган лавозимлар ва касбларнинг номи;

б) киритиш учун тавсия этилаётган ҳар қайси касб ва лавозим бўйича:

тариф-малака тавсифномаларининг ёки фаолият мазмунининг тавсифи;

ХАЛИКК-2015 да кўрсатилган кодлар, шу жумладан ММСК, ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича кодлар, ишчилар касблари учун - разрядлар диапазони ва хизматчилар лавозимлари учун - ходимларнинг тоифаси;

в) ҳар қайси касб ёки лавозимни ХАЛИКК-2015 га киритишнинг ёки ХАЛИКК-2015 дан чиқариб ташлашнинг зарурлиги асосланган тушунтириш хати.

7. ХАЛИКК-2015 актуаллаштириш бўйича берилган буюртманомалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 3 ой мобайнида, экспертларни жалб этган ҳолда кўриб чиқилади. Тавсия этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар қабул қилинган тақдирда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ХАЛИКК-2015 га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида белгиланган тартибда буйруқ чиқаради, рад этилган тақдирда эса - фойдаланувчига асосланган рад этиш хатини юборади.

ХАЛИКК-2015 га киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли буйруғи Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб кучга киради.

8. Агар ходимларнинг меҳнат дафтарчаларида ёки ташкилотнинг меҳнат муносабатларини белгиловчи маҳаллий ҳужжатларида ХАЛИКК-2015 да мавжуд бўлмаган касблар ва лавозимлар кўрсатилган бўлса ёки бирор-бир белгилари бўйича ХАЛИКК-2015 да кўрсатилган касблар ва лавозимларга мувофиқ бўлмаган касблар ва лавозимлар кўрсатилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ушбу касблар ва лавозимларнинг ХАЛИКК-2015 да кўрсатилганларга ўхшашлигини белгилаши мумкин. Ушбу ҳолатда ХАЛИКК-2015 га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш талаб қилинмайди.

Демак, Сиз кўтарган масала Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ваколатида эканлигини эътиборга олиб тегишли хужжатларни тақдим қилган ҳолда мурожаат қилишингиз мумкин.

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика