Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Сменали иш режимида иш соатлари ва дам олиш вақтлари қандай ташкиллаштирилади? 2. Сменали иш режимида дам олишга ажратилган вақт учун ҳамда эрталабки соат 6-8 гача вақт учун иш ҳақи тўлови қандай ҳисобланади?
Корхонада 6 кунлик иш ҳафтасида 3 сменали иш режими ташкил этилган. 1-смена учун иш вақти соат 08-16 гача, 12-13 гача тушлик; 2-смена учун иш вақти соат 16-24 гача, дам олиш вакти 22-23гача; 3-смена учун иш вақти соат 24-08 гача, дам олиш вақти 06-07 гача. Корхонада ходим ҳар ойда тўлиқ ишлаб келмоқда. Бир ходим январда ишга қабул қилиниб, январь ойида 1-сменада, февраль ойида 2-сменада, март ойида кечки сменада, ва кейинги ойларда ҳам шу тартибда ишлаши белгиланган.


Ответы экспертов
Ответов: 423
17.08.2017

Танаффус вақти учун алоҳида тўлов амалга оширилмайди, соат 6-8 гача вақт учун иш ҳақи белгиланган ставкада тўланади.

Ходимга иш куни (смена) давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус берилиши керак, бу танаффус иш вақтига киритилмайди (МКнинг 127-моддаси). Шу сабабдан, танаффус вақти учун алоҳида тўлов амалга оширилмайди.

Меҳнат кодексига мувофиқ сутканинг тунги вақтга тўғри келувчи қисмида меҳнат фаолиятини амалга оширишда унга ишнинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланиши белгиланган. Бунда тунги вақт сифатида соат 22:00 дан 06:00 гача бўлган оралиқдаги вақт киради. Демак, 06:00 дан 22:00 гача бўлган оралиқдаги вақт тунги вақтга кирмаганлиги сабабли унга тўлов умумбелгиланган ставкада тўланади.

Мисол.

Кечки смена учун иш вакти 24-08 гача, дам олиш вақти соат 06-07гача этиб белгиланган. Ойда тўлиқ иш вақтини ишлаган ходим оклади 560 000 сўм этиб белгиланган. 6-кунлик (40 соатлик) иш ҳафтаси белгиланган корхонада 2017 йил июль ойи учун белгиланган жами иш соати 172 соатга тенглигини ҳисобга олсак, 1 соатлик иш учун иш ҳақи ставкаси 3255, 80 сўмга тенг бўлади.

(http://www.norma.uz/poleznaya_informaciya/raschet_rabochego_vremeni_na_2017_god)

Агар ходим, ҳафтада 6 кун тунги сменада ишга тушса, июль ойида у жами 182 соат (26 х 7) меҳнат қилган бўлиб, белгиланган нормативдан 10 соатга кўп ишлаган бўлади. Ушбу 10 соат учун тўлов 2 баравар миқдорда (3256 х 2 х 10 = 65 120 сўм) тўланиши зарур.

26 кунлик иш кунида ишлаган ходим меҳнат фаолиятининг 156 соат иш вақти (6 соатдан х 26 кун) тунги вақтга тўғри келмоқда, ушбу вақт учун тўлов 1.5 баробар миқдорида (3256 х 1.5 х156= 761 904 сўм) амалга оширилиши лозим.

Қолган 26 соат иш вақти (соат 07:00 дан 08:00 гача) кундузги вақтга тўғри келганлиги сабабли, уларга тўлов 1 баробарда (3256 х 26= 84 656 сўм) ҳисобланади.

Соат 06:00 дан 07:00 гача бўлган вақт танаффус вақти бўлганлиги учун унга тўлов ҳисобланмайди.

Шунда, ходимга ҳисобланган жами иш ҳақи миқдори 911 680 (65 120 + 761 904 + 84 656) сўмга тенг бўлади.

Ушбу даромад ходимнинг йил бошидан ортиб борувчи якун билан ҳисобланувчи ялпи даромади таркибига киритилиб, Солиқ кодекси билан белгиланган тартибда солиққа тортилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 84
12.08.2017

МК 122-моддасига мувофиқ 6 кунлик иш ҳафтасида (1 кунлик дам олиш куни) сменали иш режими тўғри ташкил қилинган:6 кун кунлик иш ҳафтасида иш вақти 7 соатдан ошмайди (тушлик иш вақтига кирмайди).

Иш ҳафтаси тури ва иш вақти режими (иш куни давомийлиги), иш бошлаши ва тугаши, иш орасидаги танаффуслар суткада сменалар сони, иш куни ва дам олиш кунлар кетмакетлиги, ходимларнинг сменадан сменага ўтиши, корхонанинг ички меҳнат тартиб қоидалари ва бошқа локал норматив актларга асосан.Улар мавжуд бўлмаган тақдирда иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга асосан ўрнатилади(МКнинг 120-моддаси). Бу ўз навбатида бухгалтерия ҳисоб-китоблари учун асос бўлади. Қўшимча буйруқлар  чиқаришга хожат йўқ. Бухгалтерияда иш ҳақи ҳисоблашда ходимларнинг тунги ишлаган соатлар сони (22.00 дан 6.00 гача), 1,5 баравардан кам бўлмаган миқдорда тўланиши ҳисобга олиш зарур (МК нинг 158-моддаси). Бу саволда кўрсатилган иш графигида кечки сменадаги тунги соатларга 2 соат-22.00 дан 24.00 гача, тунги сменага 4 соат-00.00 дан 6.00 гача тўғри келади.

Қуйидагиларни эътиборга олиш шарт:

  • Байрам кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади (МКнинг 121-моддаси), ишлаб чиқаришда иш режимини ўзгартиришнинг иложи бўлмаганда иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланади;
  • Байрам арафаси кунларида учинчи сменадаги ишни бекор қилиш керак,чунки иш вақти кейинги байрам кунларига тўғри келади,буни иложи бўлмаган тақдирда байрам кунларидаги ишлар учун тўланадиган ҳақ каби камида 2 ҳисса миқдорида тўланади (МК 157-модда). Ходимларни тунги ишларига ва иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиш МКнинг 220-моддаси 5-қисми, МК 228-моддаси ва МКнинг 245-моддасида кўрсатилган чеклашларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади: ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл кўйилади;
  • Ҳомиладор аёлларни ва 14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларни розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилишга йўл қўйилмайди. Шу билан бирга ҳомиладор аёлларни ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиги учун ҳавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади;
  • 18 ёшга тўлмаган шахсларни тунги ва иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиш тақиқланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика