Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Биринчи ва иккинчи МЧЖ юкоридаги холат буйича бирлашиб кетиши мумкинми ва бу холат кайси меёрий хужжатларда курсатиб утилган. Бирлаштириш тартиби кандай амалга оширилади? 2. Агар келажакда иккинчи корхонани Назорат килувчи органлар тарафидан текширилса солик окибатлари нималарни олиб келиши мумкин? Агар мумкин булса чет-элдан олиб келинган товарларни тулашда биринчи корхона иккинчи корхона карзини кандай хужжатлар асосида тулайди
Бизнинг МЧЖ таъсисчилари бошка бир МЧЖ таъсисчилари билан келишган холда бирлаштиришмокчи. Ушбу холат буйича Икки тарафнинг кушма Умумий йигилиши булиб утди ва биринчи МЧЖ ворис этиб тайинланди иккинчи корхонанинг барча жавобгарлигини уз зиммасига олди.


Ответы экспертов
Ответов: 28
10.08.2017

1. Қонун ҳужжатларда кўрсатилгандек, иккита ва бундан ортиқ МЧЖ уларнинг иштирокчиларининг қарорига биноан бирлаштириш шаклида қайта ташкил этилишлари мумкин (ФҚнинг 49-мод., “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 49-мод., кейинги ўринларда - Қонун). Бунинг учун  бирлаштиришда иштирок этувчи ҳар бир жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши бундай қайта ташкил этиш тўғрисида, бирлаштириш тўғрисидаги шартномани тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилади, бирлаштирилаётган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши эса, топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида ҳам қарор қабул қилади (Қонуннинг 51-мод., 2-хатб.). Топшириш далолатномаси бирлаштирилаётган жамиятнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича ҳам, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак (ФҚнинг 51-мод.). Топшириш далолатномасига мувофиқ бирлаштирилаётган жамиятнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бирлаштириб олаётган жамиятга ўтади.

Кейин, бирлаштириш шартномада белгиланган муддат ва тартибга асосан, жамиятлар иштирокчиларининг қўшма умумий йиғилиши ўтказилади ва у ерда қайта ташкил этилаётган жамиятнинг таъсис ҳужжатларига жамиятнинг иштирокчилари таркиби ўзгариши, уларнинг улушлари миқдорларини белгилаш билан боғлиқ ўзгартишларни, бирлаштириш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бошқа ўзгартишлар киритилади (Қонуннинг 51-мод., 3-хатб.).

Қайта ташкил этилаётган жамиятни рўйхатдан ўтказиш учун давлат органига ариза юборилишидан олдин ва бирлаштиришда иштирок этаётган жамиятлардан охиргиси томонидан қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай, қайта ташкил этилаётган жамият томонидан кредиторларни таништириш учун белгиланган нусха бўйича расмийлаштирилган хабарнома Ягона портал сайтида эълон қилинади (ВМ 09.02.2017 й. 66-сон Қарорига 1 ил.  28-банд, Қонуннинг 49-мод. 6-хатб.).

Бирлаштириб олган жамият ўзининг почта манзили бўйича жойлашган "ягона дарча" марказига электрон шаклда Давлат хизматларининг ягона портали орқали ёки ўзи келган холда мурожаат қилиб, қайта рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Қайта ташкил этилган жамиятнинг таъсис ҳужжатлари билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига қўшиб олинган жамият фаолиятини тугатиш тўғрисида ёзув киритиш билан амалга оширилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика