Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар импорт шартномасида маҳсулот нархлари АҚШ долларида кўрсатилган бўлиб, шу билан биргаликда ҳисоб-китоблар БЮДдаги курс бўйича амалга оширилиши назарда тутилган бўлса, корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Корхонамизга чет элдан маҳсулот олиб келинган. Шартнома валютаси – АҚШ доллари этиб белгиланган, маҳсулот нархлари ҳам АҚШ долларида кўрсатилган. Аммо шартноманинг тегишли бандида Ўзбекистонга олиб келинган кундаги божхона БЮДда кўрсатилган кундаги курс бўйича тўловлар амалга оширилиши белгиланган. Лекин икки йилдан сўнг тўловни амалга оширишнинг иложи бўлмагандан сўнг ҳақдор чет элдаги корхона Ўзбекистонда ҳисобрақам очди, биз эса маҳсулот олиб келинган кундаги БЮДда кўрсатилган курс бўйича сўмда тўловни амалга оширдик. Шартнома шартига асосан, биз маҳсулот олиб келинган кунда ГТДда белгиланган курс бўйича тўловни амалга оширдик. Шу икки йил давомида курс кўтарилиши бўйича ҳеч қандай бухгалтерияга проводкалар акс эттирмадик.


Ответы экспертов
Ответов: 394
23.08.2017

Товарлар импортига импорт қилувчи билан ЎзРнинг норезиденти ўртасида тузилган контракт импорт контракти ҳисобланиб, бундай контрактларда тўлов валютаси хорижий валютада кўрсатилади (ВМҚ 30.09.2003й. 416-сон Низом). Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ)га киритилган импорт контрактларининг ҳисоби, улар бўйича келган товарлар қиймати ва мавжуд қарздорлик қиймати контракт валютасида олиб борилади.

Чет эл валютасида ифодаланган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари баланснинг валюта моддалари ҳисобланади (22-сон БҲМС). Баланснинг валюта моддалари ҳар ойи ҳисобот ойининг охирги санаси ва хўжалик операцияларни амалга ошириш санасида Марказий банк курси бўйича қайта баҳоланади (АВда 17.09.2004 й. 1411-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 17-банди).

Сизнинг ҳолатингизда контракт валютаси АҚШ доллари этиб белгиланган. Демак, ушбу контракт бўйича мавжуд кредиторлик қарзингиз ҳам АҚШ долларида баланснинг валюта моддаларида акс эттирилиши керак. Дастлаб ушбу қарздорлик бухгалтерия ҳисобида у юзага келган санадаги (БЮД расмийлаштириш санасидаги) ЎзР Марказий банки курси бўйича сўм эквивалентида акс эттирилади. Қарздорлик узилгунга қадар эса ҳар ойда ҳисобот ойининг охирги санасида Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашни амалга ошириш керак.

АҚШ долларининг МБ томонидан белгиланган курси ўсиб борувчи тенденцияга эга эканлигини ҳисобга олсак, ушбу қарздорлик бўйича корхонада валюта курслари фарқидан зарар йиғилиб боради.

Мисол тариқасида кўрсак, 10 000 АҚШ доллари қийматидаги товарни импорт контракти асосида олиб киришда  БЮД расмийлаштириш санасидаги курс 2580,19 сўмга тенг бўлган бўлса, у балансда 10 000 АҚШ доллари ва сўмдаги эквиваленти 25 801 900 сўм миқдоридаги кредиторлик қарзи сифатида акс эттирилади:

Дебет

Кредит

Суммаси

1010 “Хом ашё ва материаллар”

 

6011 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”

25 801 900 сўм (10 000  АҚШ доллари)

Ушбу контракт бўйича тўлов амалга оширилганда МБ белгилаган курс 4098,37 га тенг деб олсак, қайта баҳолаш натижасида кредиторлик қарзининг (Кт 6011“Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счёти”да йиғилган қарз суммаси) сўмдаги эквиваленти 40 983 700 сўмга тенг бўлади. Натижада корхона товар олиб келингандан то у бўйича ҳисоб-китоб амалга оширилгунга қадар 15 181 800 сўм валюта курслари фарқидан зарар кўрмоқда.

Шартнома шартига мувофиқ, корхона БЮД расмийлаштирган кундаги курс бўйича тўловни АҚШ долларида эмас, балки сўмда амалга оширганда, у кредиторга  25 801 900 сўм тўлаб бермоқда:

Дебет

Кредит

Суммаси

6011 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”

5110 “Ҳисоб-китоб счети”

25 801 900 сўм

6011 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” счет кредитида қайта баҳолаш натижасида қарзнинг ошган қисми эса тўлаб берилмаяпти, кредитор шартнома шартига мувофиқ ушбу суммага даъвогарлик қилмаяпти. Бу ҳолатда кредиторлик қарзининг қолган қисмини корхона даромад ҳисобига баланс счетидан ҳисобдан чиқариши лозим:

Дебет

Кредит

Суммаси

6011 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”

 

9360 “Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар”

15 181 800 сўм

Кредитор қарзни ҳисобдан чиқаришдан даромад корхонанинг бошқа даромадлари (СКнинг 132-моддаси 7-банди) таркибида солиққа тортиладиган базасига киритилиб, қўллаётган солиқ солиш тизимига мувофиқ фойда солиғи ёки ЯСТга тортилади (СКнинг 129 ва 355-моддаси).

Хулоса

Корхонангиз тузган импорт контрактида тўлов валютаси сўм этиб белгиланмаган бўлса, унга қўшимча келишув тузган ҳолда тўлов валютаси-сўм этиб кўрсатилиши керак. Тўлов валютаси контракт валютасидан фарқ қилганда тўлов қайси курс билан амалга оширилишини корхона мустақил равишда белгилашга ҳақли. Аммо, бухгалтерия ҳисобини қонунчиликда белгиланган тартибда юритишга масъулдир, шунга кўра, валютада ифодаланган кредиторлик қарзини курс ўзгаришини инобатга олиб ҳар ойда қайта баҳолаб бориши зарур эди. Натижада тўлов муддатида юзага келган ва қарздорга тўланмаган суммани даромад сифатида молиявий натижаларга олиб бориб, тегишли тарзда солиққа тортиши зарур. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика