Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ижара ва мобил алоқа хизмат ҳақи АҚШ долларида белгиланиб, сўмда тўланса, ушбу операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай ўтказмалар билан акс эттирилади?
Бизнинг корхона МЧЖ ижарада ўтирамиз. Ижара бўйича ҳисобварақа АҚШ долларида берилади. Тўлов сўмда амалга оширилади. Шунингдек алоқа компаниялари билан иш олиб борамиз, улар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳам АҚШ долларида акс эттирилади.


Ответы экспертов
Ответов: 394
24.08.2017

Қўйилган саволларга жавобларни шартли мисоллар асосида кўриб чиқамиз.

Масалан, корхонанинг ҳисоб сиёсатида валюта курсларини қайта баҳолаш операциялари амалга оширилган саналарда курс фарқларини бевосита киритиш усули билан молиявий натижаларга ҳисобдан чиқариши белгиланган.

1.Корхона мобил алоқа хизмати учун ҳисобварақа қабул қилди, унга кўра хизмат ҳақи 2017 йил июль ойи учун 250 АҚШ долл.га тенг, ушбу санадаги МБ ўрнатган курс - 4070,38 сўм. Тўлов 15 августда 4154,36 сўм курс бўйича миллий валютада амалга оширилди.

Ушбу оперциялар бухгалтерияда қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Суммаси

 

Счетлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Корхона мобил алоқа хизмати учун 4070,38 сўм курс бўйича  ҳисобварақа қабул қилди – 31.07.2017й.

1 017 595 сўм

 $250

Харажатларни ҳисобга олувчи счетлар (9410; 9420 ва бошқалар)

6011 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” (валютада)

Мобил алоқа хизмати учун тўлов 4154,36 сўм курс бўйича миллий валютада амалга оширилди – 15.08.2017й.

1038590 сўм

$250

6011 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” (валютада)

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

Валюта курси фарқидан кўрилган зарар акс эттирилди

20 995 сўм

9620 “Валюталар курслари фарқидан зарарлар”

6011 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”

2.Корхона жорий ой ижара ҳаққини ҳар ойнинг 5 кунигача тўланиши белгиланган. Ижара ҳаққи 500 АҚШ долл. миқдорида белгиланган бўлиб, тўловлар амалга ошириладиган санада МБ курси бўйича тўланади, июль ойи учун тўлов 3986,55 сўм курс бўйича амалга оширилиб, ҳисобварақ-фактура 4070,38 сўм курс бўйича тақдим этилган.

Ушбу оперциялар бухгалтерияда қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Суммаси

 

Счетлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Корхона ижара ҳақи  учун 3986,55 сўм курс бўйича  олдиндан тўловни амалга оширди - 04.07.2017й.

1 993 275 сўм

 

 $500

4331 “Бошқа берилган бўнаклар” (валютада)

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

Ижара ҳақи учун ҳисобварақ-фактура 4070,38 сўм курс бўйича қабул қилинди – 31.07.2017й.

2 035 190 сўм

 

$500

Харажатларни ҳисобга олувчи счетлар (9410; 9420; 2010 кабилар)

6011 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” (валютада)

Олдиндан тўланган аванс ҳисобга олинди

1 993 275 сўм

 

 $500

6011 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” (валютада)

4331 “Бошқа берилган бўнаклар” (валютада)

Валюта курси фарқидан кўрилган фойда акс эттирилди

41 915 сўм

6011 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” (валютада)

9540 “Валюталар курслари фарқидан даромадлар”

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика