Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар корхонанинг банкдаги ҳисоб-рақамидан бир вақтнинг ўзида икки ой учун ойлик иш ҳақи олинса, ушбу пул маблағлари корхона кассасига нечта касса кирим ордери билан кирим қилинади: ҳар бир ой учун алоҳида-алоҳидами ёки жами суммага битта ордер биланми?
Корхона кассасига 2017 йилнинг 8 август санасида банкдаги асосий ҳисоб-рақамдан корхона ходимларининг 2017 йил июн ва июл ойлари иш ҳақини тўлаш мақсадида нақд пул кирим қилинди.


Ответы экспертов
Ответов: 45
04.09.2017

Корхонанинг банкдаги ҳисоб-рақамидан ойлик иш ҳақи учун нақд пул маблағлари олинганида, корхона томонидан кассир ёки кассир вазифасини бажарувчи моддий жавобгар шахс номига чек расмийлаштирилади. Банк нақд пул маблағларини ушбу чекка асосан чекда номи кўрсатилган корхона ходимига топширади. Корхона кассасига бу пул маблағлари айнан чекда кўрсатилган ходим томонидан топширилади.

Корхона кассасига нақд пул маблағлари бош бухгалтернинг имзоси қўйилган касса кирим ордери бўйича қабул қилинади. Корхонанинг банкдаги хисоб-рақамидан ойлик иш ҳақи учун олинган нақд пул маблағлари корхона кассасига қабул қилинганда, бош бухгалтер ҳамда кассир томонидан имзоланган, кассир муҳри билан тасдиқланган касса кирим ордерининг квитанция қисми пул топширган шахсга берилади (АВда 22.06.2015й. 2687-сон билан рўйхатга олинган қарорга илова).

Бунда банкдан битта чек билан олинган нақд пул маблағлари учун битта касса кирим ордери расмийлаштирилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика