Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Касаллик бўйича нафақа суммаси қандай хисобланади?
Ходим 2017 йил январ ойининг бошида янги ишга қабул қилинган бўлиб, шу йилнинг 31-мартидан 25 августигача касал бўлганлиги сабабли ишга келмади ва шу даврлар учун бухгалтерияга касаллик варақаси тақдим этиб келмоқда. Унинг мансаб маоши 540 987 сўм бўлиб шу кунгача ўзгармаган. 2017 йил январ-март ойлари учун мансаб маошидан ташкари суғурта бадаллари хисобланган тўловлар (иссиқ овқат учун компенсация) суммаси 713000 сўмни ташкил этади. Нафақанинг иш ҳақига фоизлардаги миқдори 80%. Жадвалга асосан апрелда 20 кун, майда 22 кун, июнда 21 кун, июлда 21 кун, августда 23 кун иш куни белгиланган. Касаллиги туфайли ходимни ишламаган кунлари апрелда 20 кун, майда 22 кун, июнда 21 кун, июлда 21 кун, августда 19 кунни ташкил этган.


Ответы экспертов
Ответов: 394
20.09.2017

Касаллик нафақасини ҳисоблаш ВМнинг 11.03.1997й. 133-сон Қарори 6-иловасида белгиланган тартибда амалга оширилади. Ходим касаллик бўйича нафақа ҳисоблаш тартиби ушбу жавобда батафсил келтирилган: http://vopros.norma.uz/question/8293  

Белгиланган тартибга кўра сиз келтирган маълумотлар асосида нафақа учун ўртача иш ҳақини ҳисобласак, у 600 403,7 (540987+713000/12) сўмга тенг.

Ходимга нафақа ўртача иш ҳақининг 80% миқдорида тўланишини назарда тутсак, тўлиқ бир ойлик касаллик бўйича нафақа пули, ойдаги иш кунлари сонидан қатъий назар, 480 322, 9 (600 403,7 х 80%) сўмга тенг.

Ушбу суммадан тегишли тартибда ЖШДС ушлаб қолинади, у иш ҳақи тарзидаги даромад бўлмаганлиги сабабли суғурта бадаллари ҳамда ЯИТга тортилмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика