Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бизнинг корхонамиз норуда фойдали казилмалар, яъни гипс тоши қазиб олиб, ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бизнинг фаолиятимизга лицензия талаб қилинадими?
12 май 2001 йил 222-II-сонли Олий Мажлис қарори билан лицензияланадиган фаолият турлари рўйхати тасдиқланган. Бошқа норматив ҳужжат, яъни 28.06.2002й. 236-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорида эса Олий Мажлис қарори билан тасдиқланган руйхатга киритилмаган фаолият турлари лицензияланмайди, деб белгиланган. Бизнинг корхонамиз норуда фойдали казилмалар, яъни гипс тоши қазиб олиб, ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бизнинг фаолиятимизга лицензия талаб қилинадими?


Ответы экспертов
Ответов: 179
14.09.2017

Ҳа, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаб қилинади.

Ҳақиқатан, лицензияланадиган фаолият турлари рўйхати 12.05.2001 йилдаги 222-II-сонли Олий Мажлис қарори билан тасдиқланган. Мазкур рўйхатга киритилмаган фаолият турлари лицензияланмаслиги ҳақидаги норма ҳам мавжуд (28.06.2002й. 236-сонли ВМҚ 1-б.).

Бироқ, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом (02.05.2011й. ПҚ-1524 га 2-илова, кейинги матнда - Низом) тасдиқланган бўлиб, унга кўра  норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолияти учун лицензия талаб қилинади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, 28.06.2002й. 236-сонли ВМ қарори ва 02.05.2011й. ПҚ-1524-сонли Президент қарори ўртасида тавофут вужудга келмоқда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда, юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади (“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қ. 16-м., кейинги матнда - Қонун). Президент қарори эса юридик кучи бўйича Вазирлар Маҳкамаси қароридан юқори туради (Қонуннинг 5-м.).

Демак, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолияти 12.05.2001 йилдаги 222-II-сонли ОМҚда кўрсатилмаган бўлсада, ушбу фаолиятни амалга ошириш учун корхона лицензия олиши лозим.

Таъкидлаш жоизки, бу соҳада истисно ҳолат ҳам мавжуд. Жумладан, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ўзларига берилган ер участкалари доирасида ўз хўжалик ва рўзғор эҳтиёжлари учун портлатиш ишларини қўлламаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда захиралари фойдали қазилмалар захиралари давлат баланси ҳисобига олинмаган кенг тарқалган фойдали қазилмаларни кавлаб олиши ҳамда ер ости иншоотларини қуришни лицензия олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга (“Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонуннинг 31-м.).

Юқоридагиларга асосан, фикримизча, 2011 йилда Низом тасдиқланганлиги сабабли, 12.05.2001 йилдаги 222-II-сонли Олий Мажлис қарори билан белгиланган лицензияланадиган фаолият турлари рўйхатига қўшимча сифатида норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан: геологик жиҳатдан ўрганиш учун (1), фойдали қазилмаларни тажриба-саноат кўламида кавлаб олиш учун (2), фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун (3), техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун (4) фаолиятлари киритилиши лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика