Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Ушбу холатда жисмоний шахснинг йуловчи ташиш учун лицензияси булиши шартми? Ушбу холатда қонунчилик талаблари кандай? 2. Корхона ушбу хизматдан фойдаланиш натижасида қандай солиқ тўловларини тўлайди?
Корхонамиз калава ип йигириш фаолияти билан шуғулланади. Хозирда ишловчи ходимларни ташиш учун жисмоний шахсга тегишли шахсий енгил автомашина хизматидан фойдаланиш учун техника хизмати (аренда эмас) шартномаси асосида 2 400 000 сум миқдорда шартнома туздик. Енгил автомашина учун ёқилғи ва бошқа ҳаражатлар автомашина эгаси томонидан амалга оширилади. Корхона томонидан ижара тўлови жисмоний шахснинг пластик карточкасига хар ойда утказилиб бериш шарти билан шартнома тузилган. Хайдовчи жисмоний шахс бўлиб, корхонага алокаси йўқ.


Ответы экспертов
Ответов: 420
02.10.2017

2. Сизнинг ҳолатингизда, енгил автомобильнинг ижара шартномасини расмийлаштириш, унда ижара тўловини белгилашингиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Автомобилни бошқариш учун эса автомобиль ҳайдовчиси, яъни унинг эгасини меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилишингиз мумкин. Бунда, ҳайдовчилар моддий жавобгар шахс ҳисобланганлиги сабабли, улар билан меҳнат муносабатларини ФҲШ асосида расмийлаштириб булмайди.

Автотранспорт ижара шартномасини расмийлаштириш ва солиққа тортиш ҳақида батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин:

http://vopros.norma.uz/question/3274

http://vopros.norma.uz/question/5906

Меҳнат шартномаси асосида тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ЖШДС, ЯИТ, бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ажратмалар, ШЖБПЖ мажбурий бадаллар ҳисобланади (СКнинг 172, 306-моддалари).

Бунда, шуни инобатга олингки, автомашина учун ёқилғи ва бошқа ҳаражатлар автомашина эгаси томонидан эмас, корхона томонидан амалга оширилиши керак. Акс ҳолда уларнинг қиймати корхонанинг беғараз олинган даромади сифатида солиққа тортилувчи базасига киритилиши зарур бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 41
28.09.2017

Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига (12.05.2001й. 222-II-сонли ЎзР ОМ Қарори билан тасдиқланган) асосан Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш лицензия талаб қилинадиган фаолият тури ҳисобланади.

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг (2006 йил 14 июлдаги 138-сонли ВМ Қарори билан тасдиқланган) 2 бандига асосан тижорат асосида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Сиз томондан берилган маълумотга асосланиб, тузилган шартнома юқорида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий хужжатларга зид эканлигини маълум қиламиз.

Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсларга эса - 50 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖтКнинг 176-3 моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика