Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Таъсисчи ўз дивидендини фарзандининг ОЎЮга контрактини тўлашга йўналтирса, унга солиқ имтиёзи тадбиқ этиладими? Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Корхонамиз МЧЖ. Ҳар йили йилни якунлаб, тахминан февраль ойларида таъсисчиларнинг улушларига қараб олдинги йиллар учун дивиденд тақсимланади. Тасисчиларнинг бири корхонанинг ходими бўлиб ишлайди. Ўғлининг ОЎЮга контракт суммаси асосида пул ўтказиб беришимизни сўради. Таъсисчи ОЎЮга дивиденд ҳисобидан контракт суммасини ўтказишга ҳақи борми, агар дивиденд тақсимлаш олдинги йиллар учун 2018 йилнинг февраль ойларига тўғри келса. Бунда қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади? Шу ҳолатда 10% даромад солиғи тўланадими? Дейлик, таъсисчининг улуши тақсимланди (30 000 000 сўм). Шундан контракт суммасини ушлаб қолинадими, ва қолган қисмидан даромад солиғи ушланиб, дивиденд тўланадими?


Ответы экспертов
Ответов: 423
25.09.2017

Корхона таъсисчиси ўз фарзанди таълими учун тўловни ўтказишда қарз шартномасини расмийлаштиришни тафсия этамиз. Чунки ҳали олинмаган даромаддан контракт тўловини амалга ошириш мумкин эмас.

Қарз шартномасини расмийлаштирганда, корхона мажбурияти қарз суммасини қарздорнинг фарзандининг ОЎЮга контрак суммасини тўлаб бериш бўлса, қарздорнинг мажбурияти қарзни корхонага қайтариш деб кўрсатилади. Жумладан, қарз қайтариш манбаси келгусида олинадиган дивидендлар бўлиши ҳам мумкин. Аммо, инобатга олингки, йил якунига кўра корхона дивиденд сифатида тақсимланадиган фойдага эришмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолда қарз қайтарилишининг бошқа манбаларини ҳам белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ.

Имтиёз масаласига келсак, олий ўқув юрти талабаси, яъни қарздорнинг фарзанди 26 ёшга тўлмаган бўлса имтиёзни қарздорнинг даромадларига нисбатан тадбиқ этиш мумкин (СКнинг 179 моддаси 31 банди, АВ томонидан 27.05.2010 й. 2107-сон билан рўйхатга олинган Низом).

Имтиёз фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига, жумладан дивидендларга нисбатан ҳам тадбиқ этилади.

Масалан, фуқаро (қарздор) ва корхона (қарз берувчи) ўртасида 2017 йил сентябрь ойида 10 млн. сўмга қарз шартномаси тузилиб, қарз суммаси қарздорнинг 26 ёшга тўлмаган фарзандининг олий ўқув юртида ўқиши учун йўналтирилиши белгиланди. Шартнома шартига асосан, 2018 йил февраль ойида таъсисчига ҳисобланган 30 млн. сўм дивиденддан 10 млн. сўми ушбу қарзни қоплаш учун ушлаб қолинди.

Ушлаб қолинган суммага солиқ имтиёзи белгиланганлиги учун, ундан даромад солиғи ушланмайди. Дивиденднинг қолган суммаси 20 млн. сўм қисмидан 10%лик ставкада солиққа тортилгач, таъсисчига тўлаб берилиши мумкин.

Ушбу операция бухгалтерияда қуйидаги ўтказмалар билан акс эттирилади:

Хўжалик операцияси мазмуни

Дебет

Кредит

Қарз шартномаси асосида фуқарога корхона томонидан қарз тақдим этилди ва қарз суммаси ОЎЮга тўланди

5830 "Берилган қисқа муддатли қарзлар"

6990 "Бошқа мажбуриятлар" (ОЎЮ)

6990 "Бошқа мажбуриятлар" (ОЎЮ)

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

Қарз суммаси тақсимланган дивиденд ҳисобидан қопланди

6610 "Тўланадиган дивидендлар"

5830 "Берилган қисқа муддатли қарзлар"

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика