Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Акциядорлик жамиятида 2014 йил ва 2016 йилларда кирим қилинган асосий воситаларни эҳтиёт қисмга ўтказиш қандай тартибда амалга оширилади? 2. Юқорида кўрсатилган 22.10.1990й. 1072-сонли хужжат бугунги кунда асос бўлувчи хужжат ҳисобланадими?
1.Акциядорлик жамиятида 2014 йилда ва 2016 йилда сотиб олинган товар моддий бойликлари асосий восита сифатида кирим қилинган. 2017 йилга келиб ушбу товар моддий бойликлари эҳтиёт қисм сифатида баҳоланмоқда. 2. Жамиятимиз “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти тизимидаги жамият бўлганлиги сабабли, баъзи асосий воситаларни кирим қилиш учун аниқлик киритишда қуйидаги хужжатга асосланади : Коды(шифры) групп и видов основных фондов для бухгалтерского учета (извлечение из постановления СМ СССР от 22 октября 1990 г. N 1072).


Ответы экспертов
Ответов: 423
11.10.2017

1. Корхона активлари асосий воситалар таркибидан товар-моддий заҳиралар таркибига ўтказиш “Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш" 19-сон БҲМСга мувофиқ амалга оширилади.

Инвентарлашни ўтказиш учун доимий ишлайдиган инвентарлаш комиссиялари тузилади. Инвентарлашни ўтказиш олдидан ишчи инвентарлаш комиссиялари аъзоларига буйруқ, комиссия раисларига эса пломбир топширилади. Буйруқни бухгалтерия инвентарлашни ўтказиш тўғрисидаги буйруқлар бажарилишини назорат қилиш дафтарида рўйхатга олади (19-сон БҲМС 2.11-банди).

Инвентарлашни расмийлаштириш учун мол-мулкни инвентарлаш бўйича бирламчи ҳисоб ҳужжатлари шакллари қўлланиши лозим (5-8-иловаларга биноан). Инвентарлаш вақтида келиб тушадиган товар-моддий бойликлар моддий жавобгар шахслар томонидан инвентарлаш комиссияси аъзолари ҳозирлигида қабул қилинади ва инвентарлашдан сўнг реестр ёки товар ҳисоботи бўйича кирим қилинади. Ушбу товар-моддий бойликлар "Инвентарлаш пайтида келиб тушган товар-моддий бойликлар" номи билан алоҳида рўйхатга киритилади. Ҳужжатларда активларнинг асосий воситалардан ТМЗлар таркибига ўтказилиш сабаблари ва уларнинг баланс (қолдиқ) қиймати кўрсатилиши зарур. Инвентарлаш натижалари инвентарлаш тугаган ойдаги ҳисоб ва ҳисоботда, йиллик инвентарлашда эса йиллик молиявий ҳисоботда акс эттирилиши керак.

Узоқ муддатли активлар таркибидан товар-моддий захиралар таркибига ўтказилган активларнинг таннархи ушбу узоқ муддатли активларнинг баланс (қолдиқ) қиймати бўйича белгиланади (4-сон БҲМС 23-банди).

2. Ҳа, сиз келтирган ҳужжатдан асосий воситаларни маълум бир гуруҳларга киритиш учун фойдаланиш мумкин. Ўзбекистон Республикасининг тегишли норматив ҳужжатлари қабул қилингунга қадар собиқ ССР Иттифоқининг қонунга оид ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунчилигига зид бўлмаган қисмларининг амал қилиш давом этади (ВМ 29.04.1992й. 210-сон Қарори).

Бунда инобатга олиш керакки, ушбу ҳужжатдаги белгиланган меъёрлар корхонангиз ҳисоб сиёсатига зид бўлмаслиги зарур.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика