Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Хусусий корхона мулкдорининг улушини сотиш тартиби қандай?
"Хусуий корхона" тўғрисидаги қонун ва Фуқаролик кодексида хусуий корхона мулкдори ўз улушини бошқа шахсга сотиши назарда тутилмаган бўлиб, мулкдор фақат корхонани сотиши мумкинлиги белгиланган.


Ответы экспертов
Ответов: 116
12.10.2017

Мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот хусусий корхона деб эътироф этилади.

“Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ хусусий корхона мулкдори хусусий корхонани фақат мол-мулк мажмуаси сифатида сотишга, ҳадя қилишга, васият қилиб қолдиришга ёки уни ўзгача усулда бошқа шахсга ўтказишга ҳақли эканлиги қайд этилган (Қонуннинг 27-м.).

Ўз навбатида, Фуқаролик кодекси 490-491-моддаларининг талабларига кўра корхонани сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилиб, у нотариал гувоҳлантирилиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Шунингдек, шартномага имзолангунга қадар инвентаризация далолатномаси, бухгалтерия баланси, аудиторлик хулосасини, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни, шунингдек кредиторлар, улар қўяётган талаблар хусусияти, миқдори ва муддатлари кўрсатилган ҳолда корхона таркибига киритиладиган барча қарз (мажбурият)лар рўйхатини тарафлар тузган ва кўриб чиққан бўлиши керак.

Агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, мазкур ҳужжатлар унга албатта илова қилинади.

Бинобарин, хусусий корхонангизни юқорида кўрсатилган тартибда тасарруф этишингиз лозим бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика