Ответов: 2175
Ответы эксперта. Кадровый учет
Показать ответ

1. Хизмат сафарида қилинган харажатлар ходимга "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги Йўриқнома" (АВ томонидан 29.08.2003 й. 1268-сон билан рўйхатга олинган)  асосида қопланади.

2. Хизмат сафарига юбориладиган ишчига хизмат сафарига кетишдан олдин белгиланган миқдорларда суткалик, йўл харажатлари, турар жой хонасини ижарага олиш харажатлари чегарасида пул кўринишидаги аванс (бўнак) тўланади. Қопланиши рухсат берилган харажатлар ва уларнинг миқдори Йўриқномада келтирилган. Хизмат сафарида шунингдек вакиллик харажатларини қоплашга ҳам рухсат берилади.

Вакиллик харажатларига солиқ тўловчининг ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ёки уни сақлаб туриш, шунингдек солиқ тўловчининг бошқарув ва назорат органлари мажлисларига келган иштирокчиларни қабул қилиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш мақсадларида қиладиган харажатлари киради. Бу харажатлар мазкур шахсларнинг расмий қабулини ўтказиш, транспорт таъминоти, овқатланиши ва турар жойи, солиқ тўловчининг штатида турмаган таржимонлар хизматига ҳақ тўлаш харажатларидир (СКнинг 145-моддаси 11-банди). Вакиллик харажатларини расмийлаштириш ва уни қоплаш тартиби ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/6063

https://vopros.norma.uz/question/8550

Сизнинг ҳолатингизда қатор қонун бузилишлари содир бўлган.

Булардан бири, автомобиль ижараси учун АҚШ долларида ҳақ тўланганлигидир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар, иш ва хизматлар учун тўловларни чет эл валютасида амалга ошириш тақиқланади (02.09.2017 й.N ПФ-5177-сон Фармоннинг 3-банди). Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар  миллий валютада амалга ошириладиВалютани тартибга солиш тўгрисидаги Қонун»нинг 18-моддаси).

Сафар хизматига жўнатилаётган ходим корхонанинг харажатларини ўз ёнидан қоплашга мажбур эмас, бундай ҳолда вакиллик харажати учун белгиланган сметадаги харажатларни амалга ошириш учун ходимга корхонанинг корпоратив картасини бериш, автомобиль ижараси учун корхона бевосита ўз номидан шартнома тузиб, тўловни амалга ошириши мумкин эди.

Ундан ташқари вакиллик харажатлари уларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлгандагина қоплаб берилиши мумкин. Барча овқатланиш ва бошқа хизматларни кўрсатувчи корхоналар нақд пулни қабул қилганда ККМ чекини беришга мажбурлигини инобатга олиб, бундай чекларнинг йўқлиги ходим томонидан амалга оширилган харажатларнинг вакиллик харажатлари деб тан олинмаслиги мумкин.

Харажатларнинг вакиллик харажати деб тан олиниши ёки олинмаслиги солиқ оқибатларини белгилаб беради.

Масалан, вакиллик харажатлари ходим даромади сифатида қаралмаса, вакиллик харажатлари деб тан олинмаган харажатлар уларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмасдан қопланганда улар ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланиб, ЖШДСга тортилади (СКнинг 177-моддаси).

Бундан ташқари, умумбелгиланган солиқ тўловчиларида бирламчи ҳужжатлар билан тўғри расмийлаштирилган вакиллик харажатлари фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланадиган харажат бўлса, ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги ва улар ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади эканлиги ушбу харажатларни чегирилмайдиган харажатлар деб тан олинишига олиб келади.

Показать ответ

Касаначиларнинг даромадига солиқ солишда ЭКИҲнинг бир баравари қисми чегирилмайди, балки барча даромади жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) ставкаси қатъий 7,5 фоиз миқдорида қўлланилади.

Жисмоний шахслар даромадига шкала бўйича, максимал ставкада, минимал ставкада ёки қатъий белгиланган ставкаларда (масалан 10% миқдорида) солиқ солинади.

Жисмоний шахслар даромади белгиланган шкала бўйича солиққа тортилганда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш солиқ солинадиган база ҳамда белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳар ойда амалга оширилади (СКнинг 186-моддаси). Бунда даромадлар 4 та шкала бўйича тақсимланиб, ҳар бир шкалага тегишли суммага у учун белгиланган ставкада солиқ солинади. Ушбу жиҳатдан 1-шкала учун белгиланган ставка 0% бўлиб, унинг солиқ суммаси ҳам мос равишда 0 сўмга тенг бўлади. Амалиётта бу ҳолат ЭКИҲнинг бир баравари солиққа тортиладиган базадан чегириб ташлаш деб юритилсада, аслида ушбу даромад солиққа тортилади, яъни солиқ ставкаси – 0%, ҳисобланган солиқ суммаси – 0 сўм. Ушбу 0 фоизлик ставка фақат 1-шкала учун умумбелгиланган шкала асосида солиққа тортиладиган даромадлардагина қўлланилади.

Даромадга шкала бўйича солиқ солинмайдиган бошқа барча ҳолатлар шкала асосида солиққа тортилмаганлиги сабабли 1-шкала учун белгиланган 0% лик ставка қўлланмайди, яъни ЭКИҲнинг 1 баравари миқдори солиққа тортиладиган даромаддан чегирилмайди.

Масалан, жисмоний шахсларнинг ижарадан олинган даромадига энг паст ставка – 7,5%да (СКнинг 181-моддаси), 2017 йил 1 июлдан бошлаб касаначилар даромади учун ҳам қатъий белгиланган ставка – 7,5% да ЖШДС солинади (24.05.2017 й. ПҚ-2996-сон Қарорининг 3-банди). Уларга солиқ солишда 1-шкала учун белгиланган ставка қўлланмайди. Дейлик, касаначининг даромади 1 ойда 700 000 сўмга тенг бўлса, ундан ушлаб қолинадиган ЖШДС – 52 500 сўм (700 000 х 7,5%) га тенг бўлади. 

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика