Ответов: 316
Ответы эксперта. Налоговый учет
Показать ответ

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисида Низомга асосан (ВМнинг 15.03.2017й. 137-қарори 2-иловаси) туристик (меҳмонхона) йиғими жойлаштириш воситалари томонидан хорижий фуқаролар ва Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахслардан 2 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида уларнинг жойлаштириш воситаларида яшаган ҳар бир куни учун ундирилади. Жойлаштириш воситалари жумласига: меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа меҳмонхона хизматлари - вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлари киради.

Меҳмонхона хизматлари туристик фаолиятининг, яъни саёҳатларни ва улар билан боғлиқ хизматларни ташкил этиш борасидаги фаолиятнинг жумласига киради. Туристик фаолиятни амалга ошириш учун эса лицензия талаб этилади («Туризм туғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси).

Агар сизларнинг Реабилитация маркази ўз фаолиятини туризм сохасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан берилган лицензия асосида амалга ошираётган бўлса, унда марказга даволанишга келган хорижлик фуқаролардан туристик йиғимини ундиришингиз керак бўлади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика