Ответов: 316
Ответы эксперта. Архив 2014-19гг.
Показать ответ

Бухгалтерия ҳисобида даъво муддатлари ўтган кредиторлик қарзларни мавжудлигини ва уларнинг миқдорини аниклаш мақсадида ҳисоб-китобларни инвентарлаш ўтказилиши лозим.

Мол етказиб берувчилар ҳамда бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентарлаш тегишли ҳужжатлар бўйича қолдиқларни аниқлаш ва бухгалтерия ҳисоби счётларида қайд этилган суммаларнинг асослилигини синчиклаб текширишга асосланади.

Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш, унинг натижаларини расмийлаштириш тартиби 19-сон БҲМСда акс эттирилган.

Ҳисоб-китобларни инвентарлаш натижалари 19-сон БҲМСнинг 16-иловаси бўйича далолатнома билан расмийлаштирилади ва корхона рахбари томонидан тайинланган инвентарлаш комиссия аъзолари томонидан тасдиқланади.

Инвентарлаш натижасида аниқланган даъво муддати ўтган қарздорликлар корхона рахбари буйруғи асосида ҳисобдан чиқарилади ва асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи 9360 счётига олиб борилади.

Фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ даъво муддати ўтган ҳисобдан чиқарилган мажбуриятлар мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромад ҳисобланади (СКнинг 132-моддаси 7-банди, 136-моддаси). Унинг суммаси бошқа даромадлар таркибида корхонанинг асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкалари бўйича солиққа тортилади (СКнинг 353-моддаси).

Показать ответ

Савдо фаолиятини амалга оширувчи ЯТТлар томонидан товар операцияларни амалга ошириш тартиби Низом билан белгиланган (АВда 08.01.2003й. 1197-сон билан рўйхатга олинган). Ушбу Низомга кўра ЯТТларга чакана савдони:

а) юридик шахслар - ишлаб чиқарувчилар ёки юридик шахслар - улгуржи етказиб берувчилардан майда туркумлар билан нақдсиз ҳисоб-китоблар йўли билан харид қилинган;

б) бевосита якка тартибдаги тадбиркор томонидан импорт бўйича олиб келинган;

в) ўзи тайёрлаган (сотиш тақиқланмаган);

г) бошқа якка тартибдаги тадбиркорлар - ишлаб чиқарувчилардан фақат нақдсиз ҳисоб-китоблар йўли билан харид қилинган товарлар билан чакана савдони амалга оширишга рухсат берилади.

Демак, чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаси мавжуд бўлган ЯТТ бевосита ўзи импорт бўйича олиб келган товарларни чакана сотиш билан бир қаторда Ўзбекистоннинг ишлаб чиқарувчи ёки улгуржи етказиб берувчи корхоналаридан нақдсиз ҳисоб-китоблар йўли билан харид қилинган товарларни чакана савдосини амалга ошириши мумкин.

ЯТТлар томодин қатъий белгиланган солиқ фаолиятнинг тури ва фаолиятни амалга ошириш жойига қараб белгиланган ставкалар бўйича тўланади. 2017 йил учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари Президентнинг 27.12.2016й. ПҚ-2699-сонли қарори 12-иловасида белгиланган.

Показать ответ

Ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларда (сизнинг ҳолатда Афғонистон Демократик Республикасида) ўз байналмилал бурчларини адо этган ҳарбий хизматчилар уруш қатнашчиларига тенглаштириладиган шахслар ҳисобланади (ВМнинг 08.09.2011й. 252-сонли қарори 1-иловаси). Уларнинг даромадлари, шу жумладан иш ҳақи тарзидаги даромадлари  ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг 4-баравари миқдоридаги қисми солиқ солишдан озод қилинади (СКнинг 180-моддаси 2-қисми 2-банди).

Ушбу имтиёзлар тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда қўлланилади. Уруш иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида байналмилалчи жангчиларга бериладиган имтиёз олиш ҳуқуқи ҳақидаги гувоҳнома, шунингдек уларнинг уруш иштирокчисига тенглаштирилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар қабул қилинади (ВМнинг 08.09.2011й. 252-сонли қарори 1-иловаси 20-банди).

2017 йил учун имтиёзлар суммаси йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (149 775сўм).

Масалан, имтиёзга эга бўлган ходимнинг бир ойлик маоши 800 000 сўм бўлса, ЭКИҲ 4-баравари миқдоридаги имтиёз суммаси, яъни ЖШДСга тортилмайдиган даромад 599 100 сўмни ташкил этади. Ундан ошган қисми 200 900 сўм даромад суммаси белгиланган тартибда солиққа тортилади.

Показать ответ

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган солиқ тўловчилар учун қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбурияти сақланиб қолади (СКнинг 349-моддаси).

Бу дегани, агар сизнинг корхонангиз пудратчи сифатида марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилаётган объектда қурилиш тамирлаш ишларини амалга ошираётган бўлса, унда ЯСТ билан бирга ушбу қурилиш объектида бажарилган ишлар қийматидан ҚҚСни тўлашингиз лозим бўлади.

Тегишинча корхонангиз ЯСТ ва ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларини белгиланган шаклларда ва муддатларда солиқ идорасига тақдим этиши керак.

ЯСТ тўловчилари томонидан қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚСни тўлаш ҳақида куйидаги ссылка бўйича ўтиб батафсил танишиб чиқишингиз мумкин: https://vopros.norma.uz/question/8172.

Показать ответ

1. Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби Низом билан белгиланган (АВда 07.04.2016й. 2775-сон билан рўйхатга олинган).

ҚҚСнинг ортиқча суммаси солиқ тўловчига қуйидаги кетма-кетликда қайтарилади:

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан тақдим қилинган ишлар ва хизматлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси қопланади (СКнинг 207-моддаси бўйича);

солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича мавжуд солиқ қарзи қопланади;

солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилади (СКнинг 228-моддасига мувофиқ).

ҚҚСнинг ортиқча суммасини бошқа солиқлар бўйича қарздорликни қоплаш ҳисобига қайтариш Солиқ кодекснинг 56-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

2. ҚҚСнинг ортиқча суммасини банкдаги ҳисобварағига қайтариш учун солиқ тўловчи белгиланган шаклдаги ариза билан у рўйхатга олинган жойдаги ДСИга мурожат этиши лозим. Бунда ариза билан бирга Низомда белгиланган ҳужжатлар тақдим этилиши лозим.

Ҳужжатлар тўплами олинганидан кейин ДСИ ҚҚС бўйича ноль даражали ставкани қўллашнинг асослилигини, ҳамда ҳужжатларнинг мавжудлиги ва ишончлилигини текширади.

Маълумотлар ишончли ва хужжатлар тўлик бўлса ДСИ хужжатлар тўпламини кейинги кўриб чиқиш учун вилоят (шаҳар) ДСБга, ДСБ эса ДСҚга белгиланган муддатларда юборилади.

Тақдим этилган хужжатларга асосан ДСҚ ўз хулосасини Молия вазирлигига юборади.

Молия вазирлигининг тегишли тармоқ бошқармаси ДСҚ томонидан тасдиқланган Хулосани кўриб чиқади ва ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига қайтариш тўғрисида сўровномани тайёрлайди.

МВнинг Сўровномаси ва ДСҚнинг Хулосаси Молия вазирлиги ғазначилигига Ягона ғазна ҳисобварағидан солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига тўловни амалга ошириш учун топширилади.

Агар корхонангизни ЯСТ бўйича қарздорлиги бўлса, унда ғазначиликдан қайтарилган сумма ЯСТ бўйича қарзни қоплашга йўналтирилади, қолган қисми эса корхонанинг банк ҳисобварағига қайтарилади.    

Шунингдек ғазначиликдан қайтарилган сумма корхонанинг аризасига биноан солиқлар бўйича келгуси тўловлар ҳисобига олиниши мумкин. 

Показать ответ

Камерал назорат солиқ текшируви билан бир қаторда солиқ назорати шаклларига киради (СКнинг 67-моддаси).

Камерал назорат солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботини, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органидаги мавжуд бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида амалга оширилади.

Агар солиқ ҳисоботини тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилганлиги ёки тақдим этилган солиқ ҳисоботида кўрсатилган ва давлат солиқ хизмати органларидаги мавжуд маълумотлар ўртасида зиддиятлар борлиги камерал назорат жараёнида давлат солиқ хизмати органи томонидан аниқланса, бу ҳақда солиқ тўловчига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисида талабнома тақдим этилади.

Солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш учун назарда тутилган тартибда тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тузатилган солиқ ҳисоботини ёхуд аниқланган тафовутларнинг асосини тузатишлар киритиш ҳақидаги талабнома олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда, тасдиқловчи ҳужжатларни ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт (СКнинг 70-моддаси).

Давлат солиқ хизмати органи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаши ёки уларнинг ҳисобланган суммасини қайта кўриб чиқиши мумкин (СКнинг 38-моддаси).

Сизнинг ҳолатда корхонангиз томонидан автомобилларни вақтинча сақлаб туриш фаолияти билан 2013-2015 йиллар даврида шуғулланган. Хозирда ушбу даврлар учун солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ўтиб кетмаган. Шунинг учун Давлат солиқ идораси корхонангиздан ушбу даврлар учун солиқ мажбуриятларни бажаришни талаб этишга ҳақли.

Режали солиқ текширувидан ўтказилган давр учун камерал назоратини ўтказмаслик шарти солиқ қонунчилигида кўзда тутилмаган.

Показать ответ

Для дарителя сделка по безвозмездной передаче оборудования (насоса) будет иметь налоговые последствия. В вашем случае насос, произведенный предприятием, будет рассматриваться готовой продукцией.

Для плательщиков налога на прибыль при реализации товаров (работ, услуг) по ценам ниже себестоимости, а также при безвозмездной передаче товаров (работ, услуг) для целей налогообложения выручка от реализации товаров (работ, услуг) определяется исходя из себестоимости товаров (работ, услуг) (ст.ст. 129, 130 НК).

В таком же порядке определяется налогооблагаемая база при исчислении НДС (ст. 204 НК) и единого налогового платежа (ст. 355 НК).

Поэтому при исчислении вышеуказанных налогов, в целях налогообложения вы должны будете учитывать производственную себестоимость безвозмездно переданного насоса.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика